ЎЗБЕКИСТОНДА МАҲАЛЛИЙ ФЛОРАГА МАНСУБ 4,3 МИНГДАН ОРТИҚ ЎСИМЛИКЛАРНИНГ 750 ТА ТУРИ ДОРИВОР ҲИСОБЛАНИБ, УЛАРДАН 112 ТА ТУРИ ИЛМИЙ ТИББИЁТДА ФОЙДАЛАНИШ УЧУН РЎЙХАТГА ОЛИНГАН. ШУНДАН 70 ТА ТУРИ ФАРМАЦЕВТИКА САНОАТИДА ФАОЛ ҚЎЛЛАНИБ КЕЛИНМОҚДА. БИРОҚ БУ ЕТАРЛИ ЭМАС. ШУ БОИС ФАРМАЦЕВТИКА САНОАТИ БИЛАН БИРГА АҲОЛИНИНГ ДОРИВОР ЎСИМЛИКЛАРГА БЎЛГАН ТАЛАБЛАРИНИ ИНОБАТГА ОЛГАН ҲОЛДА СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИДА ТАРҚАЛГАН ДОРИВОР ЎСИМЛИКЛАРНИНГ ТАБИИЙ ЗАХИРАЛАРИНИ ХАРИТАЛАШ ВА АХБОРОТ ТАҲЛИЛИГА ЭГА БЎЛГАН РАҚАМЛИ ПЛАТФОРМАСИНИ ЯРАТИШ УСТИДА ИЛМИЙ ИЗЛАНИШ ОЛИБ БОРЯПМАН.
Илмий лойиҳамда Сурхондарё вилояти мисолида танлаб олинган доривор ўсимликларнинг табиий
тарқалиш ҳудудлари аниқланади. Бунинг учун вилоят миқёсида ҳар мавсумда дала тадқиқотлари ўтказилмоқда. Тадқиқотлар ўсимликларнинг табиий тарқалиш ҳудудларини аниқлаш билан бир қаторда, уларнинг юқори форматли фото сурати (ҳозирча 500 тадан ортиқ фото суратлар жамланди) ва гербарий намуналари (турли ҳудудлардан дориворлик хусусияти юқори бўлган 50 дан ортиқ ўсимлик туридан 500 дан зиёд гербарий материаллари жамланди) олиняпти. Бундан ташқари, ўсимликларнинг табиий захираси ўрганилмоқда. Биоэкологик ва ўсиш ҳолати турли хил методлар ёрдамида таҳлил қилиняпти. Ҳар бир нуқтадаги доривор ўсимликлар ҳақидаги маълумотлар тўпланяпти. Бу ишнинг кейинги босқичини амалга ошириш учун жуда зарур. Ҳозирча ушбу лойиҳадан молиявий манфаат кутилмаяпти. Ушбу тадқиқот тўлиқ илмга асосланган бўлиб, Президентимизнинг 2020 йил 10 апрелдаги “Ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ўсимликларни муҳофаза қилиш, маданий ҳолда етиштириш, қайта ишлаш ва мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси сифатида амалга оширилмоқда. МАҚСАД-ВАЗИФАСИ – Сурхондарё вилоятида тарқалган доривор ўсимликларнинг табиий тарқалиш ҳудудларини аниқлаш;
– Доривор ўсимликларнинг ҳозирги ҳолатини баҳолаш;
– Йиғилган маълумотлар асосида ҳисоботлар тайёрлаш ва улар орқали илмий тавсиялар ишлаб чиқиш;
– Алоқадор ташкилотлар билан шартномалар тузиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш;
– Плантация ташкил этиш мумкин бўлган майдонларни аниқлаш (“Maxent” ва “DivaGis” дастурлари ёрдамида).
ИЛМИЙ ЯНГИЛИГИ
– Марказий Осиё давлатлари орасида биринчилардан амалга оширилаётгани (шунга яқин лойиҳалар мавжуд, лекин маълумотлари жуда эски);
– Табиатдаги мувозанатни бузмаган ҳолда доривор ўсимликлардан оқилона фойдаланишни ўрганиш;
– “Кўҳитанг ковраги”нинг 2000 йиллар ва ҳозирги кундаги ҳолати таҳлили (Изоҳ: Ўзбекистонда дориворлик хусусияти юқори бўлган ўсимликлардан бири – бу Кўҳитанг ковраги. 2000 йиллар бошида флорамизда унинг табиий захираси етарлича эди. Йиллар давомида аҳолининг бетартиб ва ҳеч қандай чекловларсиз нотўғри фойдаланиши натижасида ушбу ўсимликнинг популяцияси кескин камайиб кетди. 2019 йилда Ўзбекистон “Қизил китоби”нинг охирги нашрида 3-мақом билан киритилди. Бу эса, ўз навбатида, ушбу доривор ўсимликдан табиатдаги мувозанатини бузмаган ҳолда оқилона фойдаланиш чора-тадбирларини кўришни тақозо этади).

ИННОВАЦИОН ЯНГИЛИГИ
– Ҳозирги кунда доривор ўсимликларга талаб ошгани сабабли уларнинг табиий тарқалиш ареаллари ҳақида маълумотга эга бўлиш;
– Глобал иқлим ўзгариши сценарийлари асосида доривор ўсимликларнинг тарқалиши ва
захираларини моделлаштриш;
– Ҳамма учун қулай ва тенг фойдаланиладиган платформа яратиш.

ЛОЙИҲА 3 БОСҚИЧДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИ
1-БОСҚИЧДА: белгиланган ҳудудларда турли мавсумларда илмий тадқиқотлар амалга оширилиб, доривор ўсимликларнинг табиий тарқалган ҳудудлари аниқланиб, ҳолати баҳоланади. Шунингдек, Gis хариталари яратилади.
ТАДҚИҚОТ ОБЪЕКТИ (Танлаб олинган айрим доривор ўсимликлар)
Сариқандиз (Inula grands L.). Бу ўсимлик ҳам уруғидан униб чиқувчи бўлиб, енгил тупроқлар, тоғолди ҳамда текислик ер майдонларига мос, шартли суғориладиган (kserofit) ўсимликдир. Бу қаламча шаклида бўлиб, бўз тупроқлар, текислик ер майдонларига мос, сувга талабчан, шўр ерларда ўсадиган (криптогалофит) ўсимлик. Уни юртимизнинг деярли барча тоғ ва тоғолди ҳудудларида учратиш мумкин. Сурхондарё вилояти бўйлаб 144 та тарқалиш ҳудуди аниқланди ва 166 та гербарий намунаси жамланди. Туркистон аюгаси – Капалакқўнмас (Ajuga turkestanica). Уруғдан ўсувчи бу ўсимлик тоғолди ва текислик ер майдонларига мос, қурғоқчиликка чидамлидир. Ушбу ўсимликнинг Сурхондарё вилояти миқёсида 40 та тарқалиш ҳудуди аниқланди ва 57 та гербарий намунаси жамланди. боғ, Деҳқонобод туманларида, Сурхондарё вилоятининг Сариосиё, Бойсун туманларида, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон, Паркент туманларида учрайди. Сурхондарё вилоятининг ўзида 79 та тарқалиш ҳудуди аниқланди ва 87 та гербарий намуна жамланди. Ахборот таҳлилига эга бўлган рақамли платформа доривор ўсимликлар билан ишловчи
ташкилотлар фаолиятига татбиқ этилади.

ЛОЙИҲАНИ ТИЖОРАТЛАШТИРИШ УЧУН
ХАРАЖАТЛАР СМЕТАСИ
– Дала тадқиқотларини амалга ошириш (хизмат сафарлари) харажати – 10 миллион сўм;
– Жамланган маълумотларни таҳлил қилиш (маълумотлар платформасини яратиш) – 13 миллион сўм;
– Ойлик иш ҳақи – 37 миллион сўм;
– Техник таъминот ва бошқа харажатлар – 40 миллион сўм.
Амалга ошириш муддати – 2024-2025 йиллар Ҳозирда илмий тадқиқот ишларим давом этмоқда. Бу борада менга устозим Акрaм Иброҳимов яқиндан кўмак бериб келмоқда. Ишончим комилки, келгусида лойиҳам ўз самарасини беради ва катта манфаат келтиради. Тешик далачой – /дағал бандли далачой (Hypericum perforatum L.)/(Hypericum skabrum L). Уруғидан ўсадиган ушбу далачой текислик ер майдонларига мос, шартли суғориладиган (мезофит) ўсимлик ҳисобланади. Уни кўпроқ
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон туманларида, Наманган вилоятининг Поп, Косонсой туманларида, Қашқадарё вилоятининг Китоб, Яккабоғ, Қамаши туманларида, Сурхондарё вилоятининг Сариосиё, Бойсун туманларида, Самарқанд вилоятининг Ургут, Қўшработ туманларида учратиш мумкин. Сурхондарё вилоятининг ўзида 40 та тарқалиш ҳудуди аниқланди ва 57 та гербарий намунаси жамланди. Итбурун наъматаги (Rosa canina L.). Кўчат шаклида ўсувчи итбурун наъматаги тоғолди ва текислик ер майдонларига мос, шартли суғориладиган (mezofit) ўсимлик. Уни барча суғориладиган ҳудудларида етиштириш мумкин. Сурхондарё вилояти бўйлаб 302 та тарқалиш
ҳудуди аниқланди.
2-БОСҚИЧДА “Maxent” дастури ёрдамида танлаб олинган доривор ўсимликлар турларининг глобал биоиқлимий сценарийлар асосида умумий тарқалиш ҳудудлари аниқланиб,
келажакдаги ҳолати баҳоланади. Ҳозирда дала тадқиқотлари натижаси бўйича ҳар битта доривор ўсимлик тури учун “Maxent” дастури асосида бугунги ва келажакдаги ҳолати бўйича 8 хил сценарийда ишланмоқда.
3-БОСҚИЧДА доривор ўсимликлардан фойдаланувчилар учун бирдек тушунарли ва қулай платформа яратилади. Барча маълумотларни ўзида жамлайдиган платформада ўсимликларнинг кимёвий таркиби, экологияси, морфологияси, фенологик фазалари, тарқалишини акс эттирувчи энг замонавий хариталар ва бошқа маълумотлар ўрин олади.
КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР
Доривор ўсимликларнинг ҳозирги ҳолати баҳоланади ва тарқалишини акс эттирувчи хариталар шакллантирилади; Йиғилган маълумотлар (тур тўғрисида) асосида “ArcGis” дастури ёрдамида рақамли маълумотлар платформаси яратилади;
Ўсимликни кўпайтириш (плантациялар) бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқилади ва ҳудудлар (“Maxent” ва “DivaGis” дастурлари ёрдамида) белгиланади;