ҲОЗИРГИ ПАЙТДА ЗАМОНАВИЙ ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ ТАРАҚҚИЙ ЭТИШИ БИЛАН БИР ҚАТОРДА АНИҚ ВА ТАБИИЙ ФАНЛАРГА АСОСЛАНГАН ЯНГИ МУҲАНДИСЛИК СОҲАСИ ТАКОМИЛЛАШИБ БОРМОҚДА. БУ НАФАҚАТ ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ РИВОЖЛАНИШИ, БАЛКИ ИҚТИСОДИЁТ БАРҚАРОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШДА ҲАМ МУҲИМ АҲАМИЯТГА ЭГА. ЖУМЛАДАН, АНИҚ ВА ТАБИИЙ ФАНИНИ ИННОВАЦИЯЛАРГА УЙҒУНЛАШТИРГАН ҲОЛДА АМАЛИЁТГА КЕНГ ТАТБИҚ ЭТГАН ДАВЛАТЛАР САНОАТ, ИҚТИСОДИЁТ ВА БОШҚА СТРАТЕГИК СОҲАЛАРДА ПЕШҚАДАМ БЎЛИБ БОРАЁТГАНИ АЙНИ ҲАҚИҚАТ. УЛАР ГЛОБАЛЛАШУВ ШАРОИТИДА САНОАТ ВА СТРАТЕГИК СОҲАЛАРИДА ЎЗЛАРИ ЯРАТГАН АҚЛЛИ ТЕХНИКА ҲАМДА ТЕХНОЛОГИЯЛАР БИЛАН ЎЗ ҚУДРАТИНИ НАМОЙИШ ЭТМОҚДА.
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Янги Ўзбекистоннинг 2030 йилга мўлжалланган кенг қамровли дастурларида таълим сифатини оширишни устувор вазифа сифатида белгилаб берган. Бундан кўзланган асосий мақсад – таълимни ишлаб чиқаришга интеграциялаш мақсадида муҳандислик мактабларини кенг кўламда ташкил қилиш, малакали кадрлар тайёрлаш ва олий таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштиришдан иборат.

КЕЧАГИ ВА БУГУНГИ МУҲАНДИСЛАРНИНГ ФАРҚИ КАТТА
Таъкидлаш жоизки, таълим худди дарахтга ўхшайди – боғбон уни қанча меҳр билан парваришласа, у шунча мўл ҳосил беради ва узоқ яшайди. Президентимизнинг таълимга давлат сармоясининг салмоқли қисмини ажратган ҳолда ислоҳотларнинг ҳал қилувчи кучи сифатида қараши яқин келажакда мамлакатимизнинг технологик ривожланиши, юртимизда янгидан-янги ихтироларнинг кашф этилишига асос бўлиши шубҳасиз. Илгари индустриал саноат дастгоҳлари, уларнинг эҳтиёт қисмлари импорт қилинган бўлса, эндиликда муҳандислик мактабларида тайёрланаётган мутахассислар ушбу техника ва технологияларни ўзлари яратиш имконига эга бўлади. Натижада енгил соноат, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, кимё, тоғ-кон саноати ривожланиб, табиий ресурслар ўзимизда қайта ишланади, тайёр маҳсулот сифатида экспорт қилиниб, қўшимча қиймат яратилади.

Шу ўринда ҳеч қандай табиий ресурслари бўлмаган кунчиқар юрт – Япония тажрибасини алоҳида эътироф этиш мақсадга мувофиқ. Чунки Япония қисқа вақт ичида турли муҳандислик ишланмалари билан дунёнинг энг ривожланган давлатига айланди. Бунинг замирида юқори сифатли муҳандислик таълими ва амалиёти мужассамлашган. Хўш, илғор муҳандислик деганда нимани тушунамиз? Дарвоқе, кечаги муҳандис билан бугунги муҳандиснинг ўртасида катта фарқ мавжуд. Кечаги муҳандис импорт қилинган техника ва технологиялардан самарали фойдаланиш билан чекланган бўлса, бугунги илғор муҳандислик мактабларида таълим олган муҳандислар бозор эҳтиёжидан келиб чиқиб, замонавий техника ва технология яратиш билим кўникмаларига эга бўлиши керак. Шу нуқтаи назардан юртимизда автоматлашган, рақамлашган, сунъий интеллектли технологияларни яратаётган, соҳага ижодкорлик билан ёндашаётган ихтирочилар ҳамда етук муҳандисларни кўпайтиришга катта эҳтиёж бор.
МУҲАНДИСЛИК МАКТАБЛАРИ ОЛИЙ
ТАЪЛИМНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШНИНГ
ИСТИҚБОЛЛИ ЙЎЛИ
Олий таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида давлат олий таълим му- ассасалари сони 114 тага етиб, уларда 900 минг нафардан зиёд талаба таҳсил олмоқда. Ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражаси 28 фоиздан 42 фоизга етди. Бугунги кунда муҳандислик соҳасида кадрлар тайёрловчи 33 та давлат олий таълим муассасасининг 106 та таълим йўналишида 267 119 нафар, магистратурада 3 240 нафар талаба илм сирларини ўрганмоқда. Шунингдек, муҳандис-техник олийгоҳларининг 760 та ўқув лабораториясида 6 764 та жиҳозлар мавжуд бўлиб, қўшимча 622 та ўқув лаборатория учун 5 538 та замонавий жиҳозларга эҳтиёж бор. Илмий-тадқиқотларни амалга ошириш учун илмий лабораториялар замонавий асбоб-ускуналар билан тўлиқ жиҳозланмагани ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари билан ҳамкорлик етарли даражада йўлга қўйилмагани сабабли муҳандислик соҳасидаги олийгоҳларда амалга оширила ётган илмий-тадқиқотлар самарадорлиги пастлигича қолмоқда.
ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ БАКАЛАВРИАТ ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШЛАРИ ВА МАГИСТРАТУРА МУТАХАССИСЛИКЛАРИ ҲАМДА ФАННИНГ ХУСУСИЯТИДАН КЕЛИБ ЧИҚИБ ЎҚУВ РЕЖА ВА ЎҚУВ ДАСТУРЛАРИНИ МУСТАҚИЛ ИШЛАБ ЧИҚИШ ВАКОЛАТИГА ЭГА ЭМАС.
Муҳандис-техник соҳасида кадрлар тайёрлашга ихтисослашган олийгоҳларнинг 2022– 2023 ўқув йилида 35 270 нафар битирувчисидан 14 537 нафари (41,2 фоиз) мутахассислиги бўйича ишга жойлашган бўлса-да, улар инвестицион қўшимча қиймат талабларига малакавий жиҳатдан тўлиқ жавоб бера олмайди. Яъни, олийгоҳларда ўқув лаборатория ишларини амалга ошириш, талабалик амалиётларини ташкил этиш, илмий тадқиқотларни амалга оширишда етарлича шароитлар яратилмагани ва самарали ташкил этилмагани натижасида муҳандислик соҳасига билимли ёшларнинг қизиқиши камайиб бормоқда. 2023–2024 ўқув йилида муҳандислик соҳасидаги 33 та олийгоҳда бакалавр кадрлар тайёрлаш учун 34 568 та ўриндан 2 789 таси (8,1 фоиз), магистр кадрлар тайёрлаш учун 4 577 та ўриндан 3 721 таси (81,3 фоиз) вакант қолгани ташвишла-нарли ҳолдир. Чунки бу ҳолат келгусида иқтисодиёт тармоқлари, саноат ва ишлаб чиқариш соҳаларининг ривожланишига тўсқинлик қилади. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, юртимизда иқтисодиёт тармоқлари, саноат ва ишлаб чиқариш тараққиёти учун барча шароитлар мавжуд бўлган ҳозирги давримизда уларнинг ўсиши учун тўсқинлик қилаётган муҳим омил – бу сифатли кадрлар, янаям аниқроқ айтадиган бўлсак, ўз ишининг устаси бўлган муҳандислар, техник ходимлар, технологларнинг етишмаётганидир. Ҳозирда ўрта ва катта бизнес вакилларига арзон иш кучи эмас, балки муайян билим ва кўникмаларга эга мутахассислар зарур. Ишлаб чиқаришни кенгайтириш, янги қувватларини ишга тушириш учун етук мутахассисларни хориждан жалб қилиш амалиёти ҳам айнан шу сабабли оддий ҳолга айланган.
Олий таълимдаги 36 та давлат олийгоҳида муҳандислик йўналишида 264 минг нафар бакалавр, 3 минг нафар магистр таҳсил олиб, йилига 67 минг нафар талаба битирмоқда. Аммо айни пайтда баъзи фанлар ва мутахассислар давлат талабларига мос эмас.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармонида муҳандислик соҳасида кадрлар тайёрлайдиган салоҳиятли олий таълим муассасалари ташкилий-бошқарув фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг илмий фаолият самарадорлигини ошириш ва моддий-техник таъминотини мустаҳкамлаш бўйича топшириқлар берилган. Мазкур топшириқларга мувофиқ, вазирликнинг тегишли буйруғи билан жорий йилнинг 26-30 март кунлари муҳандислик-техник соҳасида кадрлар тайёрлайдиган 33 та давлат олий таълим муассасасининг фаолияти таҳлил қилинди. Таҳлил натижасида муҳандислик-техник соҳасидаги 33 та давлат олий таълим муассасаларида юқори малакали мутахассислар тайёрлашда потенциал иш берувчи ҳисобланган 1 000 га яқин ишлаб чиқариш корхона ва муассасалари билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилгани аниқланди. Шу билан бирга, олий таълим муассасаларида 50 дан ортиқ лаборатория тўплами яроқсиз ҳолга келгани, 20 дан ортиқ лаборатория тўпламлари маънан эскиргани, 20 дан ортиғи фойдаланилмаётгани маълум бўлди. Бу муаммоларни бартараф этиш учун маънан эскирган жиҳозларда ҳамда лаборатория қурилмаси мавжуд бўлмаган олийгоҳларда лаборатория ишларини виртуал шаклда бажариш йўлга қўйилган. Муҳандислик-техник соҳасидаги 33 та давлат олий таълим муассасаларида тегишли таълим йўналишлари ва мутахассисликларнинг малака талаблари асосида 1 269 та ўқув режаси ҳамда 11 439 та фандан ўқув дастурлари 177 та кадр буюртмачилари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ва тасдиқланган. Шунингдек, олий таълим муассасалари бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари ҳамда фаннинг хусусиятидан келиб чиқиб, ўқув режа ва ўқув дастурларини мустақил ишлаб чиқиш ваколатига эга эмас. Муҳандислик-техник соҳасида кадрлар тайёрлайдиган давлат олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларнинг олган назарий билимларини соҳа тармоқларида амалиётда қўллаш, талабаларнинг амалий билимларини ошириш мақсадида бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари ўқув режасига мувофиқ ўқув жараёни жадвалида белгиланган муддатларда талабалар амалиётга юборилмоқда. Бугунги кунда мазкур олий таълим муассасалари талабаларининг амалиётларини ташкил этиш мақсадида 2 000 мингдан ортиқ тегишли тармоқ корхоналари билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган. Бироқ амалиётга борган талабаларнинг назарий билимлари билан замонавий ишлаб чиқариш ўртасидаги тавофут ҳамон сақланиб қоляптики, бу таълим тизимини қайта кўриб чиқишни тақозо этмоқда.

Муҳандислик-техник соҳасида кадр тайёрлайдиган олий таълим муассасалари томонидан 2023-2024 ўқув йилида ишлаб чиқилган ва амалдаги бакалавриат ва магистратура мутахассислиги бўйича ишлаб чиқилган меъёрий-услубий ҳужжатлари таҳлил қилинганда олий таълим муассасалари тоонидан 749 та таълим йўналиши бўйича малака талабларидан 115 таси, 274 та магистратура мутахассислиги бўйича 38 та малака талаблари ўқув режаларига мос эмаслиги аниқланди. Айни пайтда муҳандислик-техник соҳаси таълим йўналишларини 80 тадан 53 тага қисқартириш, 8 та янги замонавий таълим йўналишларини киритиш бўйича таклиф лойиҳалари ишлаб чиқилди. Ишлаб чиқаришдаги замонавий технологияларни қўллашда битирувчиларнинг компетентлилиги, билим ва кўникмалари талаб даражасида эмас. Муҳандислик олийгоҳларининг иқтисодиётнинг реал сектори билан ўзаро интеграцияси самарали йўлга қўйилмагани сабабли юқори малакали кадрлар тайёрлаш ўз ҳолига ташлаб қўйилган. Муҳандислик соҳасида давлат секторида фаолият юритишнинг жозибадорлиги ҳамда ушбу соҳага ёшларнинг қизиқишининг пастлиги сабабли соҳага иқтидорли ёшларни жалб этиш йил сайин мураккаблашмоқда. Ўз навбатида, техника йўналишида таълим олаётган талабаларнинг хорижий тилларни билиши ҳам муҳим аҳамият касб этади. Глобаллашув даврида хорижий тиллардаги адабиётлардан фойдаланмай яхши мутахассис бўлиш қийин. Бунинг устига техник терминларнинг хорижий тилларда эканини ҳам эътиборга олиш даркор. Университетларга жалб этилган хорижий профессор-ўқитувчилардан билим олиш, замонавий адабиётлар, техник ва илмий адабиётлар билан танишиш, малака оширишлардан самарали фойдаланиш учун ёшлардан чет тилларини янада чуқур эгаллаш талаб этилади. Бу ўз ўрнида, олийгоҳлар илмий-тадқиқот институтлари ва тармоқ корхоналаридаги хорижнинг нуфузли маълумотлар базаларига интеграция қилинган ахборот-ресурс марказ (ку- тубхона)ларидан унумли фойдаланишга олиб келади. Муҳандислик таълими бўйича кадрлар тай- ёрлайдиган олий таълим муассасаларининг илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорлигини ошириш ҳам долзарб масалалардан бўлиб, бунда илмий тадқиқотлар билан шуғулланувчи олимларнинг университетларда дарс бериши, шу билан бирга, профессор-ўқитувчиларнинг илмий-тадқиқотлар билан узлуксиз шуғулланиши учун шароит яратиш ва буни рағбатлантириб бориш лозим. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш жоизки, бозор иқтисодиёти шароитида техник университет- ларнинг асосий даромад манбаи талабаларни ўқитишдан келиб тушадиган шартнома пули бўлиб қолиши ярамайди. Аксинча, университетлар илмий тадқиқот натижаларини тижоратлаштириш, муайян билим ва кўникмаларни талаб қиладиган хизматларни кўрсатиш орқали даромад топиши ва бундай даромадлар талабалардан келадиган даромаддан кўпроқ бўлиши лозим. Эндиликда олий таълим муассасаларига илғор хорижий тажрибаларга асосланган инвестицияларни жалб қилиш ме- ханизмлари бўйича ҳуқуқий асосларни яратиш вақти ҳам келди. Муҳандислик соҳасидаги илмий изланишлар саноат корхоналаридаги мавжуд муаммоларни ечишга қаратилиши керак. Бунинг учун эса муаммо ва ечимлар базасини шакллантириш талаб этилади. Ана шунда таълим кластерлари, кооперациялари кенгайтирилиб, тажриба-ишлаб чиқариш корхоналарини (спин-оф) очиш орқали давлат ва ишлаб чиқарувчи маблағларини жалб қилиш, тадқиқот ўтказиш, рақобатбардош маҳсулот яратиш мумкин бўлади.
ТАЛАБ ВА ТАКЛИФ ТЎҒРИ
МУВОФИҚЛАШТИРИЛГАН ЖОЙДА СОҲА
РИВОЖЛАНАДИ, МУТАХАССИСЛАР
ЎЗ ЎРНИНИ ТОПАДИ
Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан аҳоли фаровонлигини ошириш, даромадли иш ўринлари яратиш, маҳаллий маҳсулотларни хомашё сифатида эмас, балки “ипидан игнасигача” тайёр маҳсулот сифатида халқаро бозорларга экспорт қилиш мақсадида салмоқли инвестициялар киритилиб, йилига қарийб 3 мингта саноат корхонаси ишга туширилишига эришилди. Натижада минглаб иш ўринлари яратилди, аҳоли даромади ошди, ёшларнинг иш излаб чет элга кетиш ҳолатлари сезиларли камайди. Хусусан, бундай индустриал ислоҳотлар натижасида тахминан 150 минг иш ўрни ташкил қилиниб,кластерлар, кооперациялар ва қўшма корхоналар сони ҳамда ҳажми кенгайиб, қўшимча қиймат яратилмоқда. Ўтган тўрт йилда 1 минг 727 та амалий, инновацион, фундаментал ва стартап лойиҳаларга 2,2 триллион сўм йўналтирилиб,тадқиқот ва тажриба-конструкторлик учун харажатлар 2 баробар кўпайтирилди. Жорий йилда 21 триллион сўмлик давлат инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқаришга йўналтирилиб, 37,5 миллиард долларлик хорижий ва ҳудудий инвестиция лойиҳалари ишга туширилиши белгиланган. Шу сабабли олий таълим муассасалари олдига назария ва амалиётни бир вақтда бирлаштириш устувор вазифа сифатида белгилаб берилди. Илгари олий таълим муассасаларида ишлаб чиқариш “ўзибўларчилик”ка келиб қолганди. Масалан, қабул жараёнларида бирор мутахассисликка талаб бор ёки йўқлигидан қатъи назар, квота чизиқлари ўртача ўлчамда тахминан белгилаб бериларди.

Эндиликда қабул жараёнларини маҳаллий ҳокимликлар ва инвесторлар билан келишилган ҳолда белгилаб олиш чора-тадбирлари кўрилмоқда. Бу борада тизимли ишлар энди бошлангани сабабли ҳали натижалар кутилганидек эмас. Давлатимиз раҳбари таъбири билан айтганда, олий ўқув юртлари билан саноат ўртасида узилиш мавжуд. Олийгоҳлар фундаментал тадқиқотлар ўтказиш билан чекланиб, иқтисо- диёт учун амалий ишланмалар жуда кам жорий қилинган. Олий таълимда бор куч таълим сифатини оширишга қаратилиб, амалиёт билан ишлаб чиқариш интеграциясига эътиборсиз қаралган. Бундан тегишли хулосалар чиқариб, амалий ишларни янада кучайтириш зарур. Бугунги кунда технологик ривожланишга давлат сиёсатининг устувор вазифаси сифатида қаралиб, қатор қарорлар,фармонлар қабул қилиниши баробарида тадқиқот, тажриба-конструкторлик харажатлари 2 баробар ортди. Таҳлилларга кўра, ушбу маблағларнинг 41 фоизи давлат улуши бор корхоналар, 34 фоизи хусусий сектор ва 25 фоизи олийгоҳларга тўғри келгани олий таълим муассасаларида муҳандислик соҳалари бўйича ишлар ҳали оқсаётганини кўрсатади. Муҳандислик йўналишида юзлаб стартап ва инновацион лойиҳалар амалга оширилмай келинган. Келгусида олийгоҳ билан саноат ўртасида интеграцияни йўлга қўйиш, ректорларнинг корхоналарга бориб, янги технологиялар билан танишиб, самарали ускуна ва дастгоҳларни ўрганиш, мустаҳкам алоқаларни ташкил қилиш вақти келди. Олий таълимдаги 36 та давлат олийгоҳида муҳандислик йўналишида 264 минг нафар бака- лавр, 3 минг нафар магистр таҳсил олиб, йилига 67 минг нафар талаба битирмоқда. Аммо айни пайтда баъзи фанлар ва мутахассислар давлат талабларига мос эмас. Таъкидлаш жоизки, талаб ва таклиф тўғри мувофиқлаштирилган жойда соҳа ривожланади, мутахассислар ўз ўрнини топади. Глобаллашув рақобати шароитида халқаро талаблар ҳисобга олиниб тайёрланмаган муҳандисларнинг 60 фоизи бошқа соҳаларда ишлаётгани, айни пайтда мамлакатдаги жадал инвестицион лойиҳаларни самарали бошқаришга 4 минг нафар муҳандисга талаб борлиги келгусидаги ишларни “тармоқ – корхона – олийгоҳ” тамойиллари асосида ишлашни тақозо этади. 2023–2024 ўқув йилида “Енгил саноат конструкцияси” йўналишида 153 нафар мутахассис етиштирган Бухоро, Жиззах, Сурхондарё, Фарғона ва Тошкент шаҳридаги муҳандислик олийгоҳлари 2024–2025 ўқув йилида маҳаллий ҳокимлик, инвесторлар билан қўшимча қиймат масалаларини кўриб чиқиб, кўпроқ квоталарни қабул қилиш бу борадаги ишларимизни олдинга силжишига асос бўлади.
ОЛИЙ ТАЪЛИМДА МУҲАНДИСЛИК СОҲАСИ
ТАКОМИЛЛАШУВИ – ДАВЛАТИМИЗ
РАҲБАРИНИНГ ВАТАНПАРВАРЛИК
ТАШАББУСИ
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев жорий йил 20 июнь куни “Инно” инновацион ўқув-ишлаб чиқариш технопаркига ташриф буюриб, муҳандислик соҳаларида кадрлар тайёрлаш ва олий таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилишида таъкидлаганидек, бугун нафақат квоталарни кўриб чиқиш, балки ўзини оқламаётган кафедраларни инновацион тармоқларга бирлаштириш, кераксиз фанларни қисқартириш ва янги фанларни киритиш, профессор-ўқитувчиларнинг хорижда малакасини ошириш, юкламаларни оптималлаштириш ва жаҳондаги энг сўнгги инновацион ўқув қўлланмаларни таржима қилиб, фан сифатида кенг жорий қилиш вақти келди. Ривожланган мамлакатлар тараққиётга муҳандислик ва қурилиш соҳаларида туб ислоҳотларни амалга ошириш орқали эришмоқда. Хусусан, ишлаб чиқариш, саноат ва индустриал ривожланиш орқали моддий ва иқтисодий ресурслар баробарида инсон капитали замонавий таълим асосида шакллантирилмоқда. Таълимнинг узлуксиз ривожланиши, инновацион педтехнологиялар ва назария билан амалиётни биргаликда жорий этишга эътибор қаратилмоқда. Янги Ўзбекистон стратегияси учун таълим сифатини ошириш айни куннинг устувор масаласи бўлиб, унга монанд “кластер” тушунчаси самарали модель сифатида кириб келди. Бу услуб иқтисодиёт, саноат ҳамда унинг таълимга татбиқ этилишини таъминлаш дастурига айланди. Шу сабабли мактабгача таълим, умумий ўрта таълим, олий ва ундан кейинги таълим босқичлари белгилаб берилиб, улар ўртасидаги ҳаракатлар режаси ҳаётимизга кенг кўламда татбиқ қилинмоқда. Давлатимиз раҳбари жорий йил апрель ойида Юнусобод туманидаги 5- мумтаълим мактабига ташриф буюрганида “Ўзбекистон – 2030” стратегияси бўйича таълим тизими ислоҳотлари ижроси билан танишиб, ўқувчи ўринларини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратди. Президентимиз замонавий муҳандислик ютуқларидан самарали фойдаланган ҳолда муассаса, бинолар барпо этиш, янги ўқув ўринлари яратиш баробарида таълим сифатини ошириш, муҳандислик мактаблари қаторида умумтаълим мактабларида ҳам фарзандларимизга касб-ҳунар ўргатиш муҳимлигини таъкидлади.
БУГУНГИ КУНДА ЮРТИМИЗ ОЛИЙ ТАЪЛИМИ ЖАҲОННИНГ ЭНГ НУФУЗЛИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ БИЛАН ИНТЕГРАЦИЯЛАШИБ, АКАДЕМИК АЛМАШИНУВЛАРГА ЭРИШДИ. ШУ МАЪНОДА ТЎПЛАНГАН ТАЖРИБАЛАР АСОСИДА “БОҒЧА – МАКТАБ – УНИВЕРСИТЕТ” ЯХЛИТ- ЛИГИДАГИ ИННОВАЦИОН ПЕДАГОГИК КЛАСТЕР ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ АЙНИ МУДДАО БЎЛДИ.
Жамиятимиз тараққиётининг ҳозирги босқичида ўқитувчилар таълимининг инновацион кластери ички ва фанлараро алоқани таъминлайди. Мазкур модель таълим муассасалари ва жамиятнинг барча манфаатдор томонлари ўртасида алоқа ўрнатиш, соҳаларни ривожлантириш учун илмий, ижодий, маънавий, иқтисодий имкониятлар бериб, рақобатбардошликни оширади. Илм-фан ва тажрибалар асосида оддий ҳудудларни муҳандислик билимлари орқали ақлли шаҳарларга айлантириш давлатнинг иқтисодий барқарор ривожланиш даражасини белгилаб беради. Замонавий масканлар, шаҳарларни барпо этиш бошқаруви юқори муҳандислик билимлари бўйича инсон капиталининг қийматини янада оширади. Чунончи,барқарор ақлли шаҳарларни барпо қилиш Янги Ўзбекистон тараққиёти пойдеворида ҳам ўз ўрнини топди. Зеро, ўтган баҳорнинг март ойида янги Тошкент шаҳрининг қурилишига тамал тоши қўйилди. Бугунги кунда юртимиз олий таълими жаҳоннинг энг нуфузли олий таълим муассасалари билан интеграциялашиб, академик алмашинувларга эришди. Шу маънода тўпланган тажрибалар асосида “боғча – мактаб – университет” яхлитлигидаги инновацион педагогик кластер ташкил этилиши айни муддао бўлди. Муҳандис мутахассислар саноат ишлаб чиқариш тармоқлари, замонавий иқтисодиёт ривожланишининг бирдан-бир инновацион йўлидир. Бу борада Президентимиз “…Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлашни кенгайтирамиз. Кимё саноати, электр техникаси, транспорт ва энергетика соҳаларида нуфузли халқаро ташкилотлар билан бирга, алоҳида Муҳандислик мактаблари ташкил қилинади. Бу тизим бизда ҳозиргача бўлмаган. Лўнда айтганда, янги замон инженерлари тайёрлаш тизимини яратамиз”, дея таъкидлаган эди. Мамлакатда иқтисодий барқарорликка эришиш, саноатни янада ривожлантириш учун бугун технологиялар, айниқса, муҳандислик соҳасига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Хусусан, IT соҳаси, техника жабҳалари ва турли “ноу-хау”лар орқали Европа давлатлари ўз истиқболли дастурлари ҳамда назарияларни шакллантириш билан бирга тажрибаларини амалиётга кенг жорий қилишга эришмоқда. Натижада бу мамлакатларда муҳандислик соҳаларида жадал илмий такомиллашув кузатилиб, улар замонавий иқтисодиётга таяниб, пухта режалаштирилган қарорлар қабул қилиш учун етарли мотивация ва истиқболли имкониятларга эга бўлмоқда.
МУҲАНДИС МУТАХАССИСЛАР САНОАТ
ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ТАРМОҚЛАРИ
ВА ЗАМОНАВИЙ ИҚТИСОДИЁТНИНГ
РИВОЖЛАНИШИДА ҲАЛ ҚИЛУВЧИ КУЧ
Замон ёшлардан компьютер технологияларига оид билимларни пухта эгаллаш ва соҳани мукаммал билишни талаб этмоқда. Хўш, муҳандис мутахассислар саноат ишлаб чиқариш тармоқлари ва замонавий иқтисодиётнинг ривожланишида қай даражада ҳисса қўшади?Таъкидлаш жоизки, муҳандислик соҳаси замонавий саноат тармоқлари учун фойдали бўлгантурли технологик асбобускуналар, машиналар, предметларни ишлаб чиқишда иқтисодиётга ўзаро боғлиқ бўлиб, касб-ҳунар сифатида саноат ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш билан бирга маҳсулот таннархини минималлаштиради. Шунингдек, муҳандислик ва технология соҳасидаги жадал инновациялар мамлакатларнинг экспорт салоҳиятини кўтариб, халқаро бозорларга олиб чиқади.Давлатимиз раҳбари мамлакатимизда замонавий иқтисодиётни технологик юксалтириш орқалигина бандликни таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ва инсон капиталида ўсиш содир бўлишини бот-бот таъкидлаб келмоқда. Муҳандислик мактаблари учун олий таълимни ислоҳ қилиш, коллежлар базасини аниқлаш, уларга хорижий мутахассисларни жалб этиш, мактабларнинг йўналиш, дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда саноат кооперациясини кенгайтириш бугунги кундаги муҳим вазифадир. Узлуксиз кўламли ислоҳотлар маҳаллийлаштириш лойиҳаларини амалга ошириш, саноатни жадал ривожлантириш, кўплаб муҳандисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, муҳандислик мактаблари учун коллежлар базасини аниқлаш ҳамда янги мактабларни оммалаштиришни жадаллаштиришни тақозо этади. Айни пайтда ихтисослашган мактаблар фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича устувор вазифалар белгилаб олинган бўлиб, муҳандислик мактаблари ўқувчиларини халқаро таълим дастурлари асосида ўқитиш билан бирга, уларни замонавий ўқув дарсликлари билан таъминлаш жараёнлари бошланган. Мазкур мактаб ўқувчилари камида 1 та хорижий тилни билиши бўйича миллий ва халқаро сертификат олиш зарурлиги талаб этилмоқда. Улардаги юқори синф ўқувчилари бевосита корхоналарда амалиёт ўташи учун ихтисослигидан келиб чиқиб, илмий-тадқиқот институтлари ва олийгоҳларнинг кафедраларига бириктирилмоқда. Умуман, ихтисослашган мактаблар таълим, илм ва амалиётни ўзига қамраб олган ягона кластер доирасида фаолият юритиши кераклиги бугун долзарб ва ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Давлатимиз раҳбари томонидан бугунги кунда 700 дан ортиқ касб-ҳунар мактаби, коллеж ва техникумлар имкониятидан самарали фойдаланиш зарурлиги белгилаб берилган. Ҳар бир вилоятда 1 тадан техникумда Европа касбий таълим стандартлари жорий қилинмоқда. Хусусан, кимё саноати, электротехника, транспорт ва энергетика соҳаларида нуфузли халқаро ташкилотлар билан бирга, алоҳида муҳандислик мактаблари ташкил қилинмоқда. Замонавий муҳандислар тайёрлаш мактаблари келажакда мамлакатимизда техника ва технология соҳаси жадал тараққий этишини таъминлайди. Ривожланган давлатлар тажрибасига назар солсак, муҳандислар жуда қисқа вақт ичида юқори сифатли маҳсулотларни ишлаб чиқаришга жалб этилиб, инсоният учун кундалик зарур бўлган турли машина ва воситаларни ишлаб чиққан. Шу орқали ўз мамлакатлари экспорт айланмасини оширишга мислсиз ҳисса қўшган. Бу замонавий иқтисодиётда ишлаб чиқариш фаолияти ривожланишига туртки бўлади. Юқори сифатли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажми ошгани сари бозорда талаб ҳам ошади ва мамлакат иқтисодиётини янада барқарорлаштиради. Муҳандислик ва технология соҳасидаги инновациялар замонавий иқтисодиётларнинг иқтисодий ўсишини таъминловчи катализатор бўлиб, аҳоли фаровонлигини оширишга, қўшимча қиймат яратишга ҳам хизмат қилади. Муҳандислик-технология соҳасидаги жадал ривожланиш бундай замонавий машина ва ускуналардан фойдаланиш, уларга хизмат кўрсатиш учун малакали ишчи кучини талаб қилиб, кўпроқ бандликни таъминлаш имкониятларини яратади. Бугунги кун талаби “ихтисослашган мактаб – олий таълим муассасаси – буюртмачи ташкилот” занжирини яратиш кераклигини олдимизга муҳим вазифа қилиб қўяди. Бунда олий таълим муассасасида тайёрланадиган кадрлар буюртмачининг талабидан келиб чиқиб, кадрлар тайёрлаш керак ва шунга қараб ишларни ташкил этиш лозим. Мухтасар қилиб айтганда, таълим кластерлари, кооперацияларини кенгайтириш, тажриба-ишлаб чиқариш корхоналарини (спин-оф) очиб, давлат ва ишлаб чиқарувчи маблағларини жалб қилиш, тадқиқот ўтказиш, рақобатбардош маҳсулот яратиб, олий таълимни тижоратлаштириш бугунги куннинг долзарб масаласидир. Давлатимиз раҳбари илгари сураётган инновацион “тармоқ – корхона – олийгоҳ” муҳандислик дастури барча олий таълим муассасаларига пировард мақсадларни белгилаб беради. Бу эса муҳандисликка ихтисослашган ҳамкор корхоналарда кафедралар очиш, дуал таълимни йўлга қўйишга асос бўлди. Жорий йилда муҳандислик олийгоҳлари билан техника соҳаларидаги илмий-тадқиқотлар белгилаб берилган 10 та ўқув юртида “Олий муҳандислик мактаблари” очилади. “Олий муҳандислик мактаблари”да икки йиллик амалий магистратура очилиб, ишлаб чиқарувчиларнинг буюртмаси асосида номзодлар саралаб олиниши мамлакатимиз иқтисодиёти барқарор ўсишини таъминлайди. Натижада янги заводлар, корхоналар ва уларни технологиялар билан таъминлаш ёш муҳандислар зиммасига тушади. Яқин келажакда автомобиль, робототехникалар ва бошқа технологиялар моделлари ўзимизда тўлиқ ишлаб чиқарилади ва экспортга йўналтирилади. Бу эса давлатимиз раҳбари илгари сураётган юксак ғоя – ҳар биримиздан ватанпарварликни талаб этиб, касбга, вазифамизга бўлган масъулиятни чуқур ҳис қилишни тақозо этади.