ИНСОНИЯТ ТАРИХИНИНГ ҚАДИМИЙ ҚОНУНЛАРИДАН БИРИ – МУАЙЯН МИЛЛАТ УЗОҚ ДАВОМ ЭТГАН ИСТИБДОД ДАВРИДАН ЎТИБ, МУСТАҚИЛЛИККА ЭРИШИШИ БИЛАНОҚ УНИНГ ТАФАККУРИ БИР КУНДА ЁКИ БИР ЙИЛДА ТЎЛИҚ МУСТАҚИЛ БЎЛИШИ ВА БИРДАНИГА ТУБДАН ЯНГИЛАНИШИ ҚИЙИНЛИГИ МУТАХАССИСЛАРГА ЯХШИ МАЪЛУМ. БУ БОРАДА МУТЛАҚ ЯНГИЛАНИШ, ТАФАККУРНИНГ ТУБДАН ЎЗГАРИШИ ЖАРАЁНИ БИР НЕЧА ЙИЛЛАР, БАЪЗИДА ЎНЛАБ ЙИЛЛАР ДАВОМ ЭТИШИ МУМКИНЛИГИ ҲАМ АЙНИ ҲАҚИҚАТ.
Ушбу ўзгариш ва янгиланиш жараёнида асл тарих саҳифалари тикланиши,муҳим воқеалар илдизи ва тадрижи ҳақидаги тасаввурлар янгиланиши ва тарихий ҳақиқатлар ўз ўрнини топиши билан мураккаб ўзгаришлар жараёни рўй беради. Бу жараёнда халқ ўзини ва ўзлигини англайди, ўтмишнинг узилиб қолган ришталари орасидаги боғлиқлик, истилолар натижасида ва истилочилар томонидан атайлаб яратилган узлуклилик занжири янги даврга уланади, тарихий воқеаларнинг узлуксизлик тамойили тикланади, тарихда янгича нуқтаи-назар шаклланади. Президентимиз Шавкат Мирзиёев амалга ошираётган туб ислоҳотлар туфайли юртимизда ана шундай жараён бошланмоқда. Ушбу серқирра ва мураккаб жараёнда тарихга янгича қараш учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Масалан, мустақиллик тафаккурига эга бўлган янги тарихчилар, адабиётчилар, файласуфлар – янги зиёлилар авлоди шаклланди. Шонли ўтмишимизнинг узилиб қолган ришталари қайта боғланмоқда, улар ҳақидаги асл ҳақиқатлар тикланмоқда. Булар сирасига халқимиз қадриятларининг асл илдизлари, миллий тафаккурнинг антик манбалари бўлган халқ оғзаки ижодининг қадимги намуналари ва мумтоз осори-атиқалар тўғрисидаги ҳақиқатларни кўрсатиш мумкин. Маълумки, 2000 йилда юртимизда “Алпомиш” достонининг минг йиллиги кенг нишонланган, халқаро ва миллий миқёсда кўплаб тадбирлар ўтказилган эди. Ўша пайтда ҳали мустақиллигимизга 10 йил ҳам тўлмаган, тарихимизнинг ўтмиш саҳифаларини англашга нисбатан собиқ мафкуранинг тафаккурдаги узоқ йиллар давомида ўрнашиб қолган “табу”лари таъсири муайян даражада сақланиб қолган эди. Шу билан бирга миллий олимлар ва мутахассисларнинг янги
даврга мос янги авлоди ҳали тўлиқ камолга етмаган ва ўтмишга бутунлай янгича қараш тўлатўкис шаклланмаган эди. Умр югурик, вақт эса ниҳоятда тез ўтиб бормоқда. “Алпомиш” достонининг минг йиллик санасини нишонлашга киришилганидан буён орадан 25 йил вақт ўтди. Ўша пайтда ҳам, ҳозир ҳам бу сана билан боғлиқ баҳс-мунозаралар, тортишувларнинг охири кўринмаяпти. Ҳар гал шуни эслаганимда 1999 йили Фан ва техника қўмитасида “Алпомиш” достонининг 1000 йиллик санасини нишонлашга тайёргарлик кўришга бағишланган бир мажлисда ушбу асар тарихи 1000 йил эмас, балки бир неча минг йиллик тадрижи борлиги ҳақида эътироз билдирилгани ёдимга тушади. Ўшанда бундай эътирозларга Фанлар Академиясининг раҳбарларидан бири ўзига хос жавоб бериб, бу борада катта ишлар бошлангани, ЮНЕСКОнинг розилиги олингани, зарур ҳужжатлар имзолангани ва энди мазкур масалада бошқача фикрларга ўрин қолмагани ҳақида тушунтириш берган эди. У сўзининг охирида достоннинг 1000 йиллиги бўйича Биринчи Президент Ислом Каримовга тақдимот қилингани, режа тасдиқланиб, амалга оширилаётгани, агар бундай ножўя фикрлар урчиса, кўпчиликнинг ишдан кетиши ҳақида писанда ҳам қилиб қўйганди. Бу писандадан кейин ҳамманинг дами ичига тушган ва эътирозларга ўрин қолмаган эди. Хўш, кеча “мансабдан айрилмайлик” деб қўрқар эдик, бугун-чи? Бу савол билан кечаги кунни асло ёмонламоқчи ва у даврга қора чапламоқчи эмасман. Бу олчоқларнинг иши ва ори бор одамлар ҳеч қачон бундай қилмайди. Чунки бу тахлит йўл тутганлар донишманд халқимиз томонидан ҳеч қачон олқишланмайди ва улардан ҳамма нафратланади. Аммо қўрқув бўлгани ва амалимизда қолиш учун кўпчилигимиз замонасозлик қилганимизни ҳам тан олиш лозим… Аммо бугун у давр ўтди. Ким нима дейиши ва келажакда қандай баҳо берилишидан қатъи назар, бугунги кунда тарихимизга нисбатан янгича қарашлар шаклланиб, Янги Ўзбекистон тафаккури камол топмоқда. Ва буларнинг барчаси Президент Шавкат Мирзиёевнинг мустаҳкам сиёсий иродаси ва раҳбарлигида рўй бераётгани ҳам ҳозирги даврнинг айни ҳақиқатидир. Шу сабабдан ҳам Янги Ўзбекистонда азалий қадриятларимиз, мумтоз осори-атиқаларимиз тарихи ва тадрижига нисбатан янгича қарашлар пайдо бўлмоқда, ўтмишнинг “оқ доғлари”га барҳам берилмоқда. Шулардан бири “Алпомиш” достони тарихи билан боғлиқ илмий муаммодир. Ҳақли савол туғилади: ушбу достоннинг уч минг ёки икки ярим минг йиллиги ҳақидаги фикрлар нимага ва қандай манбаларга асосланади? Агар бундай нуқтаи назар бўлса, унда достоннинг фақатгина минг йиллик тарихи борлиги ҳақидаги фикрлар қаердан пайдо бўлган? Ва нима сабабдан айнан ана шу фикрлар қўллаб-қувватланди? Бугунги кунга келиб, бу борадаги тадқиқотларда яна нималарга эътибор бериш лозим? Агар “Алпомиш” достони яратилганининг минг йилдан ҳам қадимийлиги исботланса, кашф этилган сана қайта нишонланадими? Бу масалаларда мамлакатимиз олимлари ва мутахассисларининг ёндашуви қандай? Халқаро экспертлар ва ташкилотлар, айниқса, ЮНЕСКОнинг бунга муносабати қандай бўла-
ди? Ушбу саволлар ниҳоятда кенг қамровли масалаларни қамраб олади ҳамда уларнинг умумий мажмуи махсус илмий тадқиқотларни талаб қилади, албатта. Биринчидан, Алпомишнинг қадимги сюжети тарихий жиҳатдан Гомер замонидан бир муддат олдинроқ пайдо бўлгани бу жиҳатдан у шу-
мерлар ва ҳиндларнинг баъзи достонлари билан замондошлиги ҳақидаги фикрларни илмий-тарихий жиҳатдан чуқур ўрганиш зарур. Зеро, Гомернинг “Илиада” ва “Одессия” достонларининг сюжети “Алпомиш” достонининг қадимги сюжети билан қарийб бир хил экани ҳам тасодиф бўлмаса керак.Шунингдек, “Алпомиш”нинг энг қадимги сюжети “Авесто” китобининг македониялик Искандар йўқ қилиб юборган қисмига уйқаш бўлгани ва унинг қадимги вариантлари айнан ана шу қисмлар билан бирга йўқ қилингани ҳақидаги ривоятлар бежиз шаклланмаган. Афсуски, аввалига македониялик Искандар, сўнгра араб ва мўғул истилоси, кейинги босқинлар “Авесто” давридан бизга етарли маълумотлар қолдирмаган ва аслида истилоларнинг мақсадларидан бири ҳам шу бўлган. Яъни Искандардан кейинги босқинчилар ҳам унинг йўлидан борган ва ўзларига мос келмайдиган барча нарсаларни аёвсиз йўқ қилишган, миллий қадриятларни халқ хотирасидан ўчириш ва миллатнинг тарихий хотирасини ўзгартириш истилочилар учун асосий вазифа бўлиб қолаверган. Инсоният тарихида узоққа чўзилган барча истилолар билан боғлиқ яна бир қонуният борки, бу истилочиларнинг узоқ вақт, яъни истило даври қанча давом этса, шунча чўзиладиган, бўй-
сундирилган халқнинг мард, ботир, билимли, миллатпарвар кишиларини пайдар-пай йўқотиб бориш ва шу аснода палид, таслимчи, майдакаш, иғвогар, миллат қайғусидан кўра амал ва қорин қайғусидаги кишилар генини миллат қонида, унинг генофондида кўпайтириб боришга ҳаракат қилинишидир. Бу вазифалар бир неча марта узоқ чўзилган истилолар домига тушган халқимизга нисбатан асрлар давомида шундай самарали бажарилганки, ўз ўтмишимизда яратилган осори-атиқалар, қадриятларнинг асл муаллифи халқимиз эканига ишонмайдиганлар, яъни қадриятларимизни қадрламайдиганлар, истилочиларга ишонадиганлар ва уларга хизмат қиладиганлар сафи тобора ортиб бораверган. Иккинчидан, ўрта асрлардаги истилодан кейин ватандошларимизга ундан илгари бирор бир миллий қадрият бўлмагани ҳақидаги туйғулар шунчалик давомли ва тизимли сингдирилганки, ҳалигача орамизда кўплаб осори-атиқалар, масалан, “Алпомиш” достони яратилган маконда бугунги кунда яшаётганларнинг орасида ҳам достоннинг сюжети тарихи милоддан олдинги асрлардан илдиз олганини тан олмайдиганлар нафақат илмдан йироқ кишилар, балки мутахассислар орасида ҳам кўпчиликни ташкил этади. Шуни афсус билан қайд этиш керакки, Ватанимиз тарихининг Исломгача даври илмий асосда ниҳоятда кам ўрганилган. Турли босқинлар, мустамлакачи ва мутаассиб тузумлар бунга йўл бермаган, улар натижасида бу даврга оид манбалар, халқимизнинг жаҳон маданияти, инсоният тараққиётига катта таъсир кўрсатган бой маданий мероси аёвсиз йўқ қилинаверган. Юртимизда истиқлолга қадар устувор бўлган фалсафий ғоялар, маънавий ва маданий дурдоналар қадрини яхши англайдиган, уларнинг аҳамиятини тушунадиган кишилар биринчи навбатда қатағон қилинган. Бу масалада Абу Райҳон Берунийнинг “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” асари юртимизга ислом кириб келганидан олдинги замонлар маъно-мазмуни ва тарихий аҳамиятини тушуниш учун ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга. Асарда истилочиларнинг барча осори-атиқаларни аёвсиз йўқ қилиб юборгани, ерли аҳоли уларни миллий хотирадан бутунлай йўқолиб кетмаслиги учун ёдлаш ва эслаш қобилиятига зўр бера бошлагани ва буни англаган истилочилар фақат ўзларига хизмат қиладиган иқтидорларни қолдириб, бошқаларни қириб юборгани ва буни давом эттираётгани тўғрисидаги аламли фикрлар бежиз ёзилмаган. Бунинг натижасида маънавий қашшоқ ва тарихий хотирасиз кишилар тарбияланиши лозим эди. Бу тўғрида Беруний ўз асарида қуйидагиларни ёзган: “Қутайба Хоразм хатини яхши биладиган, уларнинг хабар ва ривоятларини ўрганган ва билимини бошқаларга ўргатадиган кишиларни ҳалок қилиб ва буткул йўқ қилиб юборган эди. Шунинг учун у (хабар ва ривоятлар) ислом давридан кейин ҳақиқатни билиб бўлмайдиган даражада яширин қолди”. Ушбу асарнинг бошқа саҳифасида улуғ ватанпарвар олим юқоридагига ўхшаш яна бир фикрни қуйидагича ифода этган: “Қутайба хоразмликларнинг котибларини ҳалок этиб, билимдонларини ўлдириб, китоб ва дафтарларни куйдиргани сабабли улар саводсиз бўлиб, ўз эҳтиёжларида ёдлаш қувватига суянадиган бўлдилар”. Беруний замонида Ислом ягона ҳукмрон диний мафкура бўлиб турганини эътиборга олсак, зикр этилган асар ва ундаги теран фикрларни бу қадар ўктамлик билан айтиш ғоят улкан жасоратни талаб этгани аён бўлади. Истилочиларнинг бундай вайронкор сиёсати кейинчалик ҳам давом этди ва ҳар сафар ана шундай ҳол рўй бераверди. Ниҳоятда бой қадриятларимиз, фалсафий таълимотларимиз, умуман, ўз меросимиздан бебаҳра бўлиб қолдик, баъзи тушунча ҳамда атамалар, кўплаб аллома ва мутафаккирларнинг номлари нафақат тил, балки дилдан ҳам чиқиб кетди ва бутунлай унутилди.

“Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” асарида аллома бобомизнинг ана шу шафқатсиз қонуният ва унинг оқибатини нақадар тўғри англагани ўз ифодасини топган. Учинчидан, Беруний бобомиз яшаган даврда ушбу ҳудудда мустақил Барчин подшо давлатининг пайдо бўлиши ва унда эски осори-атиқаларнинг қайта тикланишига катта эътибор берилгани, аллома бобомиздан илгариги икки минг йиллик тарих тизимли тарзда битилган
“Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” асари ҳам ўша давр маҳсули экани эътиборга олинса, “Алпомиш” достонининг халқимиз хотирасида сақланиб қолган қадимги сюжети айнан ана шу замонда, Беруний таъбири билан айтганда “Ёдлаш қобилиятига зўр берган”, ёдлаб қолган ва буни аждодларидан мерос қилиб олган авлодга мансуб кишилар томонидан достоннинг ҳозирги варианти қайта тиклангани ҳақидаги мантиқий хулосага келиш мумкин. Достонда Барчин образига алоҳида эътибор берилгани ва унинг бош қаҳрамонлардан бири даражасига кўтарилгани ҳам унинг исми подшо Барчиннинг номи билан аталгани ҳам ўша давр сиёсати нуқтаи назаридан маъқул бўлгани тарихий ва мантиқий жиҳатдан тушунарли ва баҳс талаб қилмаса керак, албатта. Тўртинчидан, кейинги йилларда юртимизда атоқли япон олими Като Кюдзо (1922 — 2016 йил) амалга оширган тадқиқотлар ҳам бундан бир неча минг йиллар илгари Амударё бошланган ҳудуддан Қўнғирот элининг катта бир бўлаги унинг қуйи қисмига кўчгани, аммо иккига бўлинган халқ орасида ўзаро алоқалар бутунлай йўқолиб кетмаганини тасдиқлайди. Бу эса “Алпомиш” достонининг бошланишида Боботоғ ва Бойсун ҳудудида рўй берган сиёсий воқеалар ҳамда кўчиб кетганлар бориб ўрнашган жойдаги ҳаёт, асар сюжетининг кейинги тадрижи, халқнинг бўлиниши ва бир қисмининг олисга кўчиб кетиши, кейинроқ эса “Ора узилиб кетмасин” деган удумга амал қилиниши тарзида кечган воқеалар занжири, яъни асарнинг сюжети ўзбек тарихининг билимдони Като томонидан асослаб берилган тарихий воқеликка тўла-тўкис мос келиши асло тасодиф эмас. Бу ўз навбатида, жаҳон халқлари тарихида ниҳоятда кўп учрайдиган ва асл тарихий воқеликнинг халқ онгига кўчиши, унинг оғзаки ижоди ва адабиёти, бинобарин, тарихий хотирасининг таркибий қисмига айланиши қонуниятнинг “Алпомиш” достони тимсолидаги яна бир мисолидир. Балки бу кўчишнинг сабабларидан бири диний асос билан, яъни ўша даврда юртимизда кенг тарқала бошлаган буддизм тарафдорларининг ўзга ўлкаларга кетиши билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин. Бу Ислом тарихида Мадина даври бошлангани билан боғлиқ жараёнлар илгари ҳам, ундан кейин ҳам тарихда такрорланиб туришидек воқеликнинг яна бир мисолидир. Като томонидан аввал Сурхондарё, кейинчалик Амударёнинг қуйи қисмида қўнғиротлар ҳозиргача яшайдиган макондан топилган Будда ёдгорликлари ушбу фикрни яққол тасдиқлайди. Достонда ҳам ота маконда яшаб қолганлар ҳам, кўчиб кетганлар ҳам ўзларини қўнғиротлар дебатайди ва бу ҳақда асарда кўчиб кетган қўнғиротларнинг аждодлари қолган ота юртга талпиниб яшагани ҳақида ўтли мисралар битилгани бежиз бўлмаса керак. Бешинчидан, ҳозирги эпосшунослик назариясига кўра, аксарият қаҳрамонлик достонлари, хусусан “Алпомиш” халқ поэтик тафаккурининг бадиий эволюциясини ўзида мужассамлаштирган асар бўлиб, унда давлатчиликнинг шаклланиши билан боғлиқ тарихий воқелик ва ижтимоий-маданий муносабатлар эпик талқин қилинади. Достонда Алпомиш туғилишидан олдинги шарт-шароитлар у мансуб бўлган жамоанинг истаклари ва онг ости кечинмаларида ўз аксини топган орзулари ифодасидан иборат. Алпомиш ўзининг Добонбий – Алпинбий – Бойбўри каби аждодлари шажарасининг давомчиси сифатида дунёга келади. Достонда наслдан наслга ўтиб, ота тахтини ўғиллар эгаллаб шоҳ бўлиши анъанаси ўз ифодасини топгани асарда тасвирланган давр қабилачилик давридан кейинги муҳим тарихий жараёнлар талқинидан иборатлигини кўрсатади. Бундан “Алпомиш” достонининг дастлабки сюжети юртимизда давлат бошқаруви шаклланаётган пайтда, яъни уч-тўрт минг йил илгари пайдо бўлгани аён бўлади. Буни исботлаш учун эса махсус илмий тадқиқотлар ўтказиш, бунда “Алпомиш”нинг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш билан бир қаторда, унинг тарихий-генетик асослари ва типологияси масалаларини биз мансуб бўлган этносимизнинг генезиси ва тарихий тараққиёт динамикаси билан боғлаб тадқиқ этишга алоҳида эътибор бериш зарур. Олтинчидан, достон дунё халқлари эпик тафаккурининг мумтоз намуналари, жумладан, “Одиссея”, “Илиада” сингари йирик адабий қадриятлари қаторида турадиган асардир.

“Алпомиш” достонининг мотивлар таркиби, бадиий тили ва поэтик табиатини тадқиқ этиш достон сюжетининг тадрижий ривожи “Олтой версияси” (“Алып-Манаш”) → “ўғуз версияси” (“Бомси-Байрак”) → “қипчоқ версияси” (“Алпамыша ва Барсын ҳылуу”, “Алпамша”) → “қўнғирот версияси” (ўзбек халқ қаҳрамонлик эпоси “Алпомиш”) тарзида кечганини исботлашга имкон беради. Бу жиҳатдан “Алпомиш”нинг қиёсий-типологик табиати, шаклланиш тарихи ва манбаларини ўрганиш асосида унга асос бўлган ғоялар генезисини қадимги халқларнинг “Авесто”, “Илиада” ва “Одиссей”, “Веда” ва “Упанишад”, “Ўзгаришлар китоби” кабилар дунёга келган даврлардан бошланганини тахмин қилиш мумкин. Халқимизнинг у даврларга оид номоддий маданий мерос намуналарининг кўпчилиги аввал македониялик Искандар, кейинроқ бошқа босқинлар жараёнида йўқотилгани ва уларнинг айримларигина Х-ХI асрларга келиб, қисман тиклангани ёки уларнинг сюжетлари асосида муайян вариантлари қайта яратилганини эътиборга олсак, бу тахминларни ўрганиш вақти етганини англаш қийин эмас. Еттинчидан, “Алпомиш” сюжетига кўра, қўнғиротларнинг Амударёнинг бошланишидан унинг қуйи ҳудудларига кўчиши ва тарихда қарийб уч минг йиллар илгари айнан шундай ҳол рўй бергани, ҳалигача иккала ҳудудда ҳам
“қўнғирот” уруғи ва атамалари сақланиб қолгани, достонда асосан юртимизда матриархат ва илк давлатчилик шаклланган даврлар (айнан 2500-3000 йил илгари) учун хос белгиларнинг кўп учраши ҳам асарнинг қадимийлигидан, хусусан, унинг Ислом дини мамлакатимизга кириб келганидан анча олдин яратилганидан дарак беради Маълумки, Ислом дини кириб келганидан кейин яратилган барча асарларда унинг таъсири кучли бўлганини, ҳеч бўлмаганда асарларнинг бошланишида бу ҳолат эътироф этилганини кўрамиз. Дастлаб араб халифалиги ва кейинроқ у турли давлатларга бўлиниб кетганидан кейин ҳам бир неча асрлар давомида шундай анъанага амал қилингани маълум. Бугунги Ислом давлатларида ушбу анъана ҳозиргача сақланиб қолган.Алпомиш”да нафақат Ислом, балки ундан илгари юртимизда тарқалган буддавийликка оид хусусиятлар, атамалар ва тушунчалар учрамаслиги достоннинг илк сюжети учун асос бўлган ғоя ва тушунчалар шаклланган даврлар генезисини янада чуқурроқ тарихий тадқиқ қилиш истиқболлари борлигини англатади. Сирасини айтганда, достонда минтақамиз ҳаётининг энг қадимги даври учун ананавий бўлган ва бундан тўрт минг йиллар илгари тарқала бошланган Тангричилик эътиқодининг таъсири кучлироқ ва унга хос иборалар талайгина учрайди. Шунинг учун ҳам бу достон юзага келишига асос бўлган архаик сюжет ва ундаги автохтон ибораларни аниқлаш, асарнинг халқ бахшилари репертуаридаги бадиий эволюцияси босқичларини ёритиш ва бошқа халқлар эпик ижодиётига таъсирини тадқиқ этиш долзарб масалалар сирасига киради. Ҳозирга қадар “Алпомиш”нинг тарихий-типологик хусусиятлари Марказий Осиё туркий халқлари фолклори материаллари контекстидагина ўрганилган бўлиб, унинг қардош бўлмаган халқлар эпослари билан муштарак жиҳатлари Гомернинг “Одиссея”си билан қиёсланган, холос. Лекин унинг Осиё халқлари фолклорига кўрсатган таъсири, бу халқлар қаҳрамонлик достонларининг генетик жиҳатдан ўзаро алоқадорлиги ва муштараклигини аниқлаш “Алпомиш”нинг халқимиз тарихи, тараққиёт тенденциялари, миллий поэтик тафаккурнинг ўзига хос ривожи ва бошқа миллатлар бадиий анъаналари билан ўзаро алоқаларини ўзида акс эттирган номоддий маданий мерос намунаси сифатида талқин қилиш имконини беради. Саккизинчидан, “Алпомиш” достони тадқиқотчилар назаридан четда қолмаган, албатта.

Хусусан, 1922 йилда Фозил Йўлдош ўғли ва Ҳамроқул бахшилар ижросидаги “Алпомиш” достонининг айрим парчаларини ёзиб олган Ғ.Юнусовнинг фикрича, бу достон дунё халқлари эпик тафаккурининг мумтоз намуналари, жумладан, “Одиссея”, “Илиада” сингари йирик адабий қадриятлар қаторида турадиган асардир. 1928 йилда шаҳристонлик Мавлон Пирмат ўғлидан “Алпомиш” достонининг мазмунини ёзиб олган А.К.Боровков достоннинг мотивлар таркиби, бадиий тили ва поэтик табиатини тадқиқ этган. В.М.Жирмунский “Алпомиш” достони сюжетининг тадрижий ривожи “Олтой версияси” (“Алып-Манаш”) → “ўғуз версияси” (“Бомси-Байрак”) → “қипчоқ версияси” (“Алпамыша ва Барсын ҳылуу”, “Ал-памша”) → “қўнғирот версияси” (ўзбек халқ қаҳрамонлик эпоси “Алпомиш”) тарзида кечганлигини исботлаган. Унинг Ҳ.Зарифов билан ҳамкорликда ёзган “Ўзбек халқ қаҳрамонлик эпоси” монографиясида “Алпомиш” достони қўнғирот версиясининг асосий хусусиятлари, достон сюжетининг шаклланиш тарихи, унинг ўзбек бахшилари репертуарида тутган ўрни, етакчи мотивлар тизими ва образлар таркиби таҳлил этилган. Ҳ.Зарифов “Алпомиш” достонининг асосий мотивлари” номли мақоласида достон сюжетининг генетик илдизларига доир янги қарашларни илгари сурган. Унинг фикрича, “Алпомиш” достони сюжетининг илк намунаси X–XI асрларда Сирдарёнинг қуйи оқимида истиқомат қилувчи қўнғиротлар орасида шаклланган бўлиб, ўзбек уруғларининг миграцияси натижасида бошқа ҳудудларга тарқалган. “Алпомиш” достонини ўрганган Ғ.Юнусов, Ҳ.Зарифов, М.Афзалов, М.Муродов, Т.Мирзаев, Б.Саримсоқов ва бошқалар унинг турли тиллардаги ҳамда ўзбекча версиялари, достон сюжетининг генетик илдизлари, етакчи мотивлар таркибининг юзага келиш тарихи ва манбалари, ўзбек бахшилари репертуаридаги ўзига хос талқинлари билан боғлиқ масалаларни тадқиқ этган. Улар кўплаб муҳим асарлар яратган, натижадор тадқиқотларни амалга оширган ва бу борада уларнинг хизматлари катта бўлганини эътироф этиш ҳам қарз ва ҳам фарз, албатта. Афсуски: 1) ушбу тадқиқотчиларнинг бирортаси достон сюжетининг ниҳоятда қадимий тарихий асослари борлиги, яъни қўнғиротларнинг бир қисми Амударёнинг бошланиш маконидан унинг қуйи қисмига бундан бир неча минг йиллар илгари кўчгани тарихий ҳақиқат эканлиги ва асарнинг сюжети оддийгина адабий тўқима эмас, балки аслида халқ тарихида рўй берган ана шу тарихий воқеалар тадрижининг ўзига хос адабий ифодаси, достон эса уларнинг бадиий акси бўлганига эътибор қаратмаган; 2) шу билан бирга “Алпомиш” яратилган давр деб ўйланган милоднинг XI асрида араб халифалиги аста-секин парчаланиб, нисбатан мустақил давлатлар шакллана бошлагани ва ўша даврга келиб Ислом тарқалганидан олдинги давр тарихига қизиқиш ортгани, унгача бўлган кўплаб осори-атиқалар, қадриятлар, миллий-анъана ва урф-одатлар, халқ оғзаки ижодининг мумтоз намуналари қайта тиклана бошлагани билан боғлиқ жараён ҳам уларнинг диққат марказида бўлмаган 3) бу жиҳатдан, собиқ иттифоқдаги барча халқлар оғзаки ижодининг тарихи IX асрда пайдо бўлган “Игорь жангномаси”дан қадимий бўлмаслиги тўғрисидаги партия топшириғига мос келадиган “социалистик реализм”га хос тамойил “Алпомиш” достонининг бор-йўғи минг йиллик тарихи борлиги ва унинг Х аср охири ва ХI аср бошида Сирдарёнинг қуйи қисмида пайдо бўлгани ҳақида ўтган аср ўрталарида пайдо бўлган баъзи мақолаларга ўз таъсирини кўрсатгани аниқ; 4) юқорида қайд этилган тадқиқотларнинг барчасида собиқ иттифоқдаги ушбу анъана чуқур ўзлаштирилган ва уларнинг муаллифлари тафаккури унинг таъсирида шакллангани яққол сезилиб туради. Бу, ўз навбатида, “Алпомиш”нинг тарихий ёшига нисбатан муайян санани белгилашга ўз таъсирини ўтказгани шубҳасиз. Биз учун масаланинг айнан ана шу жиҳатлари, халқимиз тарихининг бу борадаги “оқ доғлари” барҳам топтирилиши зарурати билан боғлиқ ҳақиқатлар ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга. Ушбу жиҳатларнинг чуқур илмий тадқиқи ва таҳлили “Алпомиш” достонининг ҳақиқий ёшини аниқлашнинг асосий калити ҳамда илмий имконияти бўлса, ажаб эмас. Бу, айниқса, собиқ иттифоқдан халос бўлингани ва мустақилликнинг 33-йилига келиб, халқимизнинг сўнгги истило этилишлардан олдинги қадимий ва азалий қадриятларга қайтилаётган, ота-боболаримизнинг урф-одатлари, осори-атиқаларини қайта тиклаш, миллий идентиклик ва ўзликни англаш тамойилларига эҳтиёж кучайган ҳозирги давр учун ниҳоятда муҳим аҳамият касб этаётгани шубҳасиз. Юқоридагилардан хулоса шуки, “Алпомиш” сюжетига кўра, қўнғиротларнинг Амударёнинг бошланишидан унинг қуйи ҳудудларига кўчиши ва тарихда икки ярим минг йил илгари айнан шундай ҳол рўй бергани, ҳалигача иккала ҳудудда ҳам “қўнғирот” уруғи ва атамалари сақланиб қолгани, достонда асосан юртимизда матриархат ва илк давлатчилик шаклланган даврлар (айнан 2500-3000 йил илгари) учун хос белгиларнинг кўп учраши, Ислом дини кириб келганидан кейин яратилган асарларда унинг таъсири кучли бўлгани, “Алпомиш”да эса бунинг учрамаслиги кабилар достоннинг илк сюжети учун асос бўлган ғоя ва тушунчалар шаклланган даврлар генезисини янада чуқурроқ тарихий тадқиқ қилиш эҳтиёжи ва истиқболи борлигини англатади. Ушбу мақоланинг бундан 12 йил муқаддам ёзилган дастлабки варианти “Алпомиш”нинг 3000 йиллигини қачон нишонлаймиз?” деб номланган эди. Ўша даврда уни чоп этишнинг иложи бўлмаганини изоҳлашнинг ҳожати бўлмаса керак. Бугунги кунда мамлакатимизда Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида Янги Ўзбекистон барпо этилмоқда, янги тафаккур, янгича қарашлар шаклланмоқда. Айнан ана шу туфайли тарихимиздаги баҳсли ҳолатлар, “оқ доғлар”, жумладан, “Алпомиш” достонининг пайдо бўлиши масаласида ҳам кечаги кун учун мутлақо кутилмаган, янгича қарашлар ва имкониятлар “Алпомиш”нинг қиёсий-типологик табиати, шаклланиш тарихи ва манбаларини ўрганиш асосида унга асос бўлган ғоялар генезисини қадимги халқларнинг “Авесто”, “Илиада” ва “Одиссей”, “Веда” ва “Упанишад”, “Ўзгаришлар китоби” каби мумтоз асарлари дунёга келган даврлардан бошланганини тахмин қилиш мумкин. Халқимизнинг у даврларга оид номоддий маданий мерос намуналарининг кўпчилиги аввал македониялик Искандар, кейинроқ бошқа босқинлар жараёнида йўқотилгани ва уларнинг айримларигина Х-ХI асрларга келиб, қисман тиклангани ёки уларнинг сюжетлари асосида муайян вариантлари қайта яратилганини эътиборга олсак, бу тахминларни ўрганиш вақти етганини англаш қийин эмас. пайдо бўлаётгани ҳам ҳозирги даврнинг айни ҳақиқатидир. Саналар ва бу борадаги ўзгаришларнинг халқаро эътирофи, хусусан, ЮНЕСКОга келсак, собиқ иттифоқ даврида муайян ёшда, деб келинган Самарқанд, Бухоро ва Тошкент шаҳарларининг пайдо бўлиш санасига нисбатан мустақиллик йилларидаги ўзгаришлар бу тахлит ишларнинг амалга оширилишига тўсқинлик қилинмаслигининг яққол мисолидир.

Янги Ўзбекистон тафаккури шаклланишининг бугунги куни эҳтиёжлари нуқтаи назаридан алоҳида таъкидлаш жоизки, агар биз бу борада асосли далиллар, манбаларга таянган илмий хулосалар тайёрлаб, тегишли жойларга мурожаат қилсак, “Алпомиш” достони пайдо бўлиш санаси янгиланиши ҳақидаги таклифнинг қўллаб-қувватланишига ишончим комил. Аммо шуни таассуф билан қайд этиш ҳам жоизки, бу масалада ҳам кишини иккилантирадиган ва қийнайдиган яна бир неча афсусланарли ҳолатлар рўй бериши мумкинлигини ҳам истисно қилиб бўлмайди: Биринчиси, Парижда Академия ташкил этилиши маросимида нутқ сўзлаш учун тайёргарлик кўраётган Наполеонга нисбатан бериладиган қуйидаги фикрда ифодаланганидек, “Ҳамма бало олимларнинг ўзларида. Иқтидорларни ёқтирмайдиган ва уларни ҳеч қачон академикликка раво кўрмайдиган бу тоифага муҳим ишларни топшириб бўлмайди. Чунки улар ҳар қандай зўр ғояни ҳам, муҳокама қилавериб расво қилади. Пировардида масала ҳал бўлмай қолаверади”. Иккинчиси, ушбу йўналишдаги тадқиқотлар кўпчиликнинг иштироки ва ҳамкорлигини талаб қилади. Айни шу масалада бугунги куннинг шиорига айланган “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз” деган пурмаъно ҳикматга амал қила оламизми ёки истилочилар экиб кетган уруғлар генимизни ўзига буриб тураверадими?”, деган масала ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга. Учинчиси, турли ҳолатларга кўп бора дуч келган киши сифатида айтишим мумкинки, “Афсуски, бу сафар ҳам худди шундай, яъни одатдагидай бўлмасмикин?” деган ўй ва у билан боғлиқ юракни зирқиратиб турадиган эзгин фикрлар ушбу мақола ёзилишидан анча олдин пайдо бўлган эди. Улар ҳалигача мени тарк этгани йўқ… Тўртинчиси, гарчанд бугунги кунда ҳам “Алпомиш” достонининг яратилиш санасини аниқлашга доир муайян қийинчиликлар ва эътирозлар сақланиб қолаётган бўлса-да, унинг минг йилдан қадимийлиги исботланиши ва ҳақиқий сана нишонланадиган кунлар яқинлашаётганига ишонгим келади.
ЖАҲОН ХАЛҚЛАРИ ТАРИХИДА НИҲОЯТДА КЎП УЧРАЙДИГАН ВА АСЛ ТАРИХИЙ ВОҚЕЛИКНИНГ ХАЛҚ ОНГИГА КЎЧИШИ, УНИНГ ОҒЗАКИ ИЖОДИ ВА АДАБИЁТИ, БИНОБАРИН, ТАРИХИЙ ХОТИРАСИНИНГ ТАРКИБИЙ ҚИСМИГА АЙЛАНИШИ ҚОНУНИЯТНИНГ “АЛПОМИШ” ДОСТОНИ ТИМСОЛИДАГИ ЯНА БИР МИСОЛИДИР.