ТAРAҚҚИЁТ

TARAQQIYOT

Умумбашарий муаммолар, маънавий тараққиёт ва баркамол авлод тарбияси   

Қиём НАЗАРОВ

Ҳар томонлама етук авлодни тарбиялаш омиллари орасида иқтисодий, ижтимоий ва ҳуқуқий жабҳалар билан бирга, умумбашарий омиллар ва миллий қадриятлар, маъна-
вий ҳаёт мезонлари ва бу борадаги фаолият йўналишлари ҳам ниҳоятда муҳим аҳа-
мият касб этади. Гарчанд баъзи жойларда ушбу соҳага етарлича эътибор бермаслик
ҳолатлари бўлса-да, мазкур омилларнинг аҳамияти ва ёш авлодга катта таъсири бор-
лиги умумжаҳон миқёсида асло рад қилинмайди. Аксинча, халқаро миқёсда қабул қилинган кўплаб ҳужжатларда ушбу соҳага алоҳида эътибор берилмоқда ва бундай ижобий ёндашув мазкур йўналишдаги фаолиятнинг таркибий қисмига айланиб бормоқда.

Умуминсониятга хос бўлган ушбу замонавий за­рурат ва объектив жараён, барча мамлакатлар қатори, Ўзбекистоннинг бугунги та­раққиёти ва истиқболини белгилайдиган замонавий ёшлар авлодини шакллантиришга доир фаолият дастурларини амалга оши­ришга катта таъсир кўр­сатмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёев ушбу масаланинг нақадар катта аҳамиятга эга эканини на­зарда тутиб, қуйидагилар­ни алоҳида таъкидлаган: “Бизнинг мамлакатимиз учун ҳам бундай глобал масалалар ва уларнинг ечимларига доир муҳим вазмифаларни адо этиш зарурати мавжуд, албатта. Бу борада нафақат глобал даража, балки миллий муҳитда, яъни мамлакати­миз ҳудудида ҳал этилиши лозим бўлган масалалар ҳам талайгина. Қамрови жиҳатидан глобал, аммо мамлакатимиз ҳаёти ва та­раққиёти учун муҳим бўл­ган бундай муаммоларни ҳал қилишда куч ва имко­ниятларни бирлаштириш, умумий ва хусусий манфа­атларни уйғунлаштириш лозим”.

Кейинги йилларда мамлакатимизда жамият тараққиётининг бошқа соҳалари қатори халқи­мизнинг азалий қадрият­лари, серқирра маданияти ҳамда миллий маънави­ятини тиклаш ва риво­жлантириш масалалари давлат сиёсатининг энг муҳим, устувор йўналишларидан бирига айланди. Бу борада умумбашарий муаммоларни ҳал қилиш­нинг миллий жиҳатлари ва жамиятимизнинг маънавий тараққиётини белгилай­диган туб ислоҳотлар ва янгиланишларни амалга оширишга алоҳида аҳа­мият қаратилмоқда. Пре­зидентимиз Шавкат Мир­зиёевнинг 2021 йилда чоп этилган “Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси” асари, Ҳаракатлар стра­тегияси ҳамда унинг ман­тиқий давоми бўлган “Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президен­тининг Фармони ҳамда яқинда қабул қилинган “Янги Ўзбекистон – 2030” стратегияси жамиятимиз ҳаётининг барча соҳалари­да янгиланишлар жараёни­ни янада жадаллаштирди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлиги­да амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳозирги янги босқичида ёшлар тарбиясининг маънавий омилларига таъсир кўр­сатиш диалектикасидаги ўрни ва аҳамияти ортиб бормоқда. Айни пайтда, ушбу жараённинг жамиятда умумбашарий муаммо­лар ечими ва маънавий тараққиёт тамойилларида акс этиши, унинг ҳар бир йўналиши ва турли соҳала­рида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг қадр-қим­матини ва амалий натижа­ларини изчил ўрганиш, бу билан боғлиқ масалаларни фалсафий фанлар нуқтаи назаридан таҳлил қилиш вазифалари ҳам ниҳоят­да долзарб мазмун касб этмоқда.

Одамзод насли ҳозир­ги даврда шундай глобал муаммолар домига тортил­дики, эндиликда уларнинг исканжасидан қутулиб кетиш ёки кетмаслик бу­гунги куннинг энг долзарб масаласига айланди. Агар XX асрнинг биринчи ярми охирларида инсоният қаршисида асосан битта умумбашарий муаммо — ядро ҳалокатининг олдини олиш кўндаланг бўлиб тур­ган бўлса, энди бу борада вазият тубдан ўзгарди.

Аҳоли табиий ўсишининг юқори даражаси сақла­ниб қолиши, фан-техника ютуқларидан тор манфаат­лар йўлида фойдаланишга ружу қилиниши ва бир қа­тор минтақаларда мурак­каб экологик вазиятнинг вужудга келиши масалани чигаллаштириб юборди. Оқибатда инсониятнинг келажаги тўғрисида турли башоратлар келиб чикди. Ана шундай шароитда ҳар бир ақл-заковатли одам “Бундай йўлда қандай му­аммолар, қийинчиликлар, синовларга дуч келиши­миз мумкинлигини етарли даражада аниқ тасавур қилаяпмиз”, деган саволни ўз олдига кўндаланг қўйи­ши ва унга жавоб топиши зарур бўлиб қолди. Бу са­волни бутун жаҳон халқла­рининг иштирокисиз ҳал этиб бўлмайди.

Табиатга кишиларнинг зуғуми кучая борган сари табиий мувозанатнинг бузилиши оқибатида кишиларнинг яшаш тар­зи, соғлиғи, ижтимоий муҳитга бўлган акс таъси­ри тобора ҳалокатли тус ола бошлади. Инсоният бундай таҳликали ҳолат­дан фақатгина ҳар қандай сиёсий, минтақавий, ирқий, миллий, диний ва бошқа манфаатларини кейинга суриб, муштарак умумин­соний манфаатлар тевара­гида жипслашиш, зудлик билан таъсирли чоралар қўллаш орқалигина қуту­лиши мумкин. Шу маънода бутун дунё ягона ва ўзаро боғлиқдир. Бизнинг мушта­рак бурчимиз ер юзини болаларимиз ва набирала­римизга обод ва бахтиёр яшашлари учун муносиб қилиб қолдириш эканлиги шубҳасиз.

Ҳозирги пайтда инсо­ниятга хавф солиб турган умумбашарий муаммолар деганда бутун дунё, барча давлатлар ва халкларнинг иштирокисиз ечиш мумкин бўлмаган муаммолар тушу­нилади. Бундай муаммолар қуйидагилардир:

— термоядро уруши хавфининг олдини олиш ва қуролланишни бартараф этиш;

— экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга мажбур этаётган таҳдидлар ва хавф-хатар­лар;

— жаҳон иқтисодиёти ва ижтимоий ҳаётнинг ўси­ши учун қулай шарт-шаро­ит яратиш;

— иқтисодий қолоқлик­ни тугатиш;

— ер юзида қашшоқлик ва очликка, камбағалликка барҳам бериш;

— табиий бойликлардан оқилона ва комплекс ён­дашган ҳолда фойдаланиш;

— инсониятнинг бахт-саодати йўлида фан-техника ютукларидан фойдаланиш учун халқаро ҳамкорликни янада фаол­лаштириш (энг хавфли ка­салликларга қарши кураш, коинотни ўзлаштириш);

— дунё океан бойликлари ва имкониятларидан унумлироқ фойдаланиш; озон қатлами йўқолиши хавфининг олдини олиш ва ҳ.к.;

— инсоният ва унинг келажаги тўғрисидаги ўза­ро ҳамкорликда жиддий тадқиқотлар олиб бориш;

— киши организмининг тобора тез суръатлар би­лан ўзгараётган сунъий ва табиий муҳитга мослаши­шини оптималлаштириш;

Инсоният олдида ана шу хилдаги муаммолар­нинг кўндаланг туриб қо­лишининг ўзиёқ кишилик цивилизацияси ўта мурак­каб, ўта қалтис бир жара­ённи бошидан кечираёт­ганлигидан дарак беради. Умумбашарий муаммолар­нинг баъзи бир гуруҳла­ри мавжудки, уларни ҳал қилишнинг ўзидаёқ бутун сайёрамиздаги ижтимо­ий ҳаётнинг кейинги минг йилликдаги аниқ манза­расини чизиб бериш учун ҳал қилувчи аҳамият касб этиши мумкин. Бундай му­аммолар шартли равишда уч гуруҳга ажратилади:

Биринчидан, ҳозирги пайтдаги мавжуд ижти­моий кучлар ўртасидаги зиддиятли муносабатлар (ижтимоий-иқтисодий системалар ўртасидаги, минтақавий зиддиятлар, давлатлар, миллий ва ди­ний низолар ва ҳ.к.) бўлиб, булар шартли равишда «интерсоциал» муаммо­лар деб ҳисобланади. Улар уруш ва тинчлик, меҳнат ресурсларидан фойдала­ниш даражаси ва шу каби­ларни ҳам қамраб олади.

Иккинчидан, «инсон ва жамият» ўртасидаги муносабат билан боғлиқ муаммолар бўлиб, буларга илмий-техника тараққиёти (ИТТ); маориф ва мадани­ят; аҳоли кўпайишининг тез суръатлар билан илдам кетиши — «демографик портлаш», кишилар сало­матлигини сақлаш, киши организмининг ниҳоят­да тез ўзгариб бораётган ижтимоий муҳитга мосла­шиши, шунингдек, инсони­ятнинг келажаги каби маса­лаларни киритиш мумкин.

Учинчидан, «инсон — табиат» муносабатла­рига эса хомашё ресурсларини тежаш, аҳолини озиқ-овқат ва ичимлик суви билан таъминлаш, табиатни муҳофаза қилиш каби муаммолар киради. Бу гуруҳ муаммолар ижти­моий омиллар таъсирида вужудга келади, уларни ҳал қилишда эса ижтимоий омилларнинг ўрнини ва аҳамиятини тўғри англаган ҳолдагина масаланинг туб моҳиятини тушуниш мум­кин.

Шунингдек, соф ижти­моий умумбашарий му­аммоларнинг ечимида табиий омилларнинг бу жараёнга бевосита уланиб кетишини ҳам назардан соқит қилмаслик керак. Ҳам ижтимоий, ҳам таби­ий омиллар асосида юзага чиқадиган умумбашарий (глобал) муаммолар бир бутунликни ташкил этиб, уларга ҳар томонлама (комплекс) ёндашиш ке­раклигини ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда. Бу эса, ўз навбатида, фалсафа фани зиммасига катта масъулият юклайди.

Инсониятнинг келажаги тўғрисида тарихда тур­ли-туман башоратлар мав­жуд, улар бир неча хил­ларга бўлинади. Масалан, халқимизнинг илк тарихий қадриятларидан бўлган муқаддас «Авесто» ёзма ёдгорлиги ҳам умумий бир тарзда инсониятнинг келгуси истиқболини ба­шорат қилиб, кишиларни муштарак мақсадлар то­мон йўналтиришга ҳаракат қилган. Бундай башоратлар диний мазмунга асослан­ган бўлиб, ўз даври учун катта аҳамият касб этган эди. «Авесто»да Зардўшт ўлимидан сўнг 3000 йил ўтгандан кейин эркин фаровонлик замони кела­ди, Ахура Мазда қудрати Ахриман ёвузлиги устидан тўлиқ ғалаба қозонади, дея ишонч билдирилган эди.

Иккинчи хил башорат­лар ўрта асрларда кенг тарқалган, ҳозирда ҳам Ғарб мамлакатларида шуҳрат қозонаётган бир қатор Ғарб футурологияси мазмунига эга. Ғарб фу­турологиясининг машҳур намояндаларидан Фон Карман, Е.Шервин, Г.Кан ва бошқалар инсоният­нинг келгуси истиқболини, асосан, ядро ҳалокати ёки бошқа бир умумбашарий муаммолар билан боғлаб пессимистик манзараларни чизиб кўрсатишга уринади.

Кишилик жамиятининг келгуси истиқболи тўғри­сида жиддий илмий башо­ратлар орасида 1968 йилда А. Печчеи томонидан асос солинган «Рим клуби» аъ­золари бўлган Ж. Форрестер, Д. Медоуз, Я. Тинбер­ган, А.Кинг ва бошқалар тайёрлаган ҳисоботларнинг илмий аҳамияти ниҳоятда катта. Уларда инсоният­нинг келгуси истиқболини шубҳа остида қолдираёт­ган умумбашарий муаммо­лар кўламининг кенгайиб бориши, кишилар томони­дан табиатга қилинаётган зуғумнинг мудҳиш оқи­батлари қандай бўлиши тўғрисида жиддий мулоҳа­залар юритилади. «Рим клуби» аъзолари томони­дан қилинган башоратлар илмий-фалсафий мазмунга эга бўлиб, унда асосан тажриба синовидан ўтган билимлар ва мантиқ қо­нунлари ва категориларига суянган ҳолда инсоният­нинг келажаги тўғрисида муҳим илмий хулосалар баён қилинган.

Демак, инсоният та­раққиётининг келгуси истиқболини белгилашда­ги энг муҳим белгилар сирасига умумбашарий муаммолар табиатини чуқур англаш, бу муаммо­ларнинг ечими умуминсо­ний муштарак манфаатлар йўлида ҳамжиҳатликда қилинган саъй-ҳаракатлар эканини алоҳида таъкидлаш лозим. Ана шундай мисоллар анчагина. Маса­лан, 1955 йил 31 январда Фредерико Жулио Кьюри (у шу пайтда жаҳон илмий ходимлари федерацияси ташкилотининг президенти эди) Нобель мукофоти сов­риндори Бертран Расселга хат орқали мурожаат қи­либ, ядро қуролининг жуда хавфли тус олаётгани, бу фалокатнинг олдини олиш учун фан арбоблари бир­галикда ҳаракат қилиши лозимлигини билдиради. Б. Рассел Ф. Кьюри такли­фини қўллаб-қувватлаб, бу мурожаатга имзо чекувчи вакиллар бир хил сиёсий оқим тарафдорлари бўлиб қолмаслиги, бунда жаҳон­даги барча кучлар, ҳар бир халқ, жамият вакиллари иштироки зарурлигини таъкидлайди.

Масалага бундай ён­дашиш фалсафий тафак­кур тараққиётининг янги босқичини бошлаб берган эди. Бу эса илмий-сиёсий адабиётларда «янгича тафаккур услуби» деб аталган ва жаҳоннинг энг атоқли олимлари А. Эйн­штейн, Ф. Жулио Кьюри, М. Борн, Л. Полинг ва бошқалар томонидан имзо қўйилган манифестга асос қилиб олинган эди. Нати­жада 1955 йил 9 июль куни Б. Рассел томонидан ўтка­зилган матбуот конферен­цияда «Рассел-Эйнштейн манифести» номи билан шуҳрат қозонган, бутун Ер юзи аҳолисига, сиёсат ва давлат арбобларига қаратилган машҳур чақи­риқ эълон қилинганди. У ҳозирги пайтда тинчлик ва қуролсизланиш учун кура­шувчи Пагуош ҳаракатини бошлаб берган эди. Мани­фестда «Биз янгича фикр қилишга одатланишимиз керак. Биз ўз-ўзимиздан у ёки бу гуруҳ мамла­катларнинг ҳарбий ғала­басини таъминлаш учун нималар қилиш зарур, деб эмас, балки ядро ҳалокати ва унинг даҳшатли оқи­батлари қандай бўлиши мумкинлиги тўғрисида инсониятни огоҳлантириш учун нималар қилдинг, деб сўрашимиз керак», — де­ган сўзлар бор эди.

«Рассел-Эйнштейн ма­нифести» чоп этилганига 70 йилга яқин вақт ўтди. Бу вақт мобайнида ядро қуролларини ишлаб чиқиш ва синаб кўриш кўлами бир неча баробар кўпайди. Иккинчи жаҳон урушидан кейинги ўтган вақт мобай­нида қуролланишга 18-20 триллион доллар маблағ сарфланди. Ҳозирги кун­да ҳарбий соҳалар учун ҳар йилига 1,6 триллион доллар миқдорида маблағ ажратилмоқда. Бир кунда қурол-яроққа ажратила­диган маблағ 3,4-3,5 мил­лиард долларни ташкил этмоқда. Таққослаш учун қуйидаги рақамларга мурожаат қиламиз: Жаҳон соғлиқни сақлаш ташки­лотининг безгакка қарши кураш тадбирлари учун бир йилда 28-30 милли­он доллар ажратишини, халқаро нуфузли ташкилот ЮНЕСКОнинг бир йиллик бюджети 950-980 миллион доллар миқдорида эканли­гини ҳисобга олсак, масала ойдинлашади.

Ҳарбий саноат ўз до­мига табиатнинг шундай ноёб бойликларини тор­таяптики, бу сарф-хара­жатлар ўсиш суръатининг тезлигига қараб беихтиёр ўз келажагимиз тўғрисида хомуш хаёллар оғушида қолмасдан илож йўқ. Бу соҳа фақат табиий ресурслар билан чекланиб қол­масдан, балки ўта камёб ақл эгалари, талантли ки­шиларнинг ақлий фаолия­тини ҳам ўз измига солиб, оқибатда, илмий-техника тараққиётининг инсоният манфаатига қаратилган йўналишига асосий тўсиқ бўлиб қолмоқда.

ЭНЕРГИЯ ВА ЁҚИЛҒИ РЕСУРСЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ МУАММОСИ

Давримизнинг яна бир муҳим белгиларидан бири жаҳон иқтисодиётининг суръатини белгилайдиган энергияни истеъмол қилиш кўлами муттасил кенгайиб бораётганлигидир. Агар жаҳон иқтисодиёти ҳозирги суръатда давом этадиган бўлса, у вақтда саноат ва халқ хўжали­гининг энергияга бўлган эҳтиёжи учун яқин йиллар ичида йилига 20 миллиард тонна ёқилғи талаб қили­нади. Бу кўрсаткич 2025 йилда 35-40 миллиард, XXI аср охирига бориб 80-85 миллиард тоннани ташкил этиши тахмин этилмоқда.

Вужудга келаётган бу ҳолатдан чиқиб кетишнинг йўли эса битта — у ҳам бўлса, ёқилғининг органик моддалар (нефть, кўмир, газ ва ҳ.к.) дан олинади­ган энергия салмоғини камайтириб, ноорганик ёқилғи манбалар (ГЭСлар, АЭС, шамол электростан­циялари, Қуёш энергияси, водород, гелий ва ҳ. к.) дан олинадиган энергия миқ­дорини муттасил ошириб бориш. Қуёш энергияси, ГЭС ва шамол электро­станциялари 2025 йилда бу эҳтиёжнинг 60 фоизини қондириши мумкин.

Яқин келажакда ривожланаётган мамлакатларда электр энергияси ишлаб чиқаришни тез суръатлар билан кўпайтириб бориш кўзда тутилмоқда. Бутун жаҳонда ишлаб чиқарил­ган электр энергиясининг қарийб 34 фоизи ана шу мамлакатлар ҳиссаси­га тўғри келади. Электр энергиясининг шу қа­дар тез суръатлар билан ишлаб чиқарилаётганлиги ён атрофдаги табиий ва ижтимоий муҳитга таъсир этмасдан иложи йўқ. Ма­салан, гигант ГЭСларнинг қурилиши, ўз навбатида, ана шу регионнинг иқлим шароитига, ён атрофдаги шаҳар ва қишлоқларда халқ хўжалигининг кўпги­на тармоқларига салбий таъсир ўтказиши (масалан, экин майдонларининг қисқариши, мавжуд май­донларнинг шўрланиши ва ишдан чиқишига олиб келиши) мумкин. Атом электростанцияларининг чиқиндиларини бартараф этишнинг экологик хавф­сизлик масалалари ҳозирги даврнинг ечилиши мурак­каб муаммоларга айланди.

Инсоният олдида жаҳон иқтисодини ўстириш учун энергияга бўлган эҳти­ёжни қондиришдан ўзга чора йўқ. Бироқ бугунги кунда электр энергиясини ишлаб чиқариш жараёни­да мавжуд табиий му-ҳитга таъсир даражасини камай­тирган ҳолда энергияни кўпроқ ишлаб чиқариш масаласи кўндаланг бўлиб турибди. Шунинг учун ҳам бу муаммони ижтимоий тараққиётнинг келажагини белгилаб берадиган энг муҳим омиллардан бири сифатида жаҳоншумул аҳа­миятга молик муаммолар сирасига киритилишини ҳаётнинг ўзи тақозо эт­моқда.

ХОМАШЁ РЕСУРСЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА ЭКОЛОГИК МУВОЗАНАТНИ САҚЛАШ МУАММОСИ

Жаҳон статистик ахборот марказлари берган маълумотларга қараганда, XX асрнинг бошидан то ҳозирги кунгача ишлаб чиқарилган кўмирнинг 45, темир рудасининг 57, нефтнинг 76, табиий газнинг 80 фоизи кейинги 25 йилга тўғри келар экан. Ана шундай ҳолатни хомашёнинг бошқа турлари тўғрисида ҳам гапириш мумкин.

Ер юзида вужудга кел­ган бундай ҳолат, бир томондан, инсониятни хомашё ресурслари билан таъминлаш имкониятлари, ҳосилдор ерлар ва ичим­лик суви манбаларининг камайиб бориши, шунингдек, бошқа хомашё захи­раларининг камайиб кети­ши каби бошқа бир қатор муаммоларни келтириб чиқаради.

Вужудга келган эколо­гик вазият табиий муҳит­нинг инсон организмига ва унинг ишлаб чиқариш фаолиятига таъсир эт­масдан қолмайди. Бошқа томондан эса фан-техника тараққиётининг кўлами асосида ижтимоий-иқтисо­дий тараққиёт даражасини хомашё ресурслари, фой­дали қазилмалар билан етарли миқдорда таъ­минлаш муаммосини ҳам назардан соқит қилмаслик керак. Мазкур муаммони ижобий ҳал қилиш учун, иқтисодчиларнинг таҳлил­ларига кўра, жаҳон мам­лакатларининг ҳар бири ўзи ишлаб чиқарган ялпи миллий маҳсулотнинг 3-5 фоизи миқдорида маблағ ажратиши зарур, дейил­моқда. Демак, ҳар йили ўрта ҳисоб билан 650-850 миллиард доллар ҳажмида маблағ ажратилиши талаб этилади.

Жуда кўп ривожланган мамлакатларда ичимлик сувининг танқислигидан қийинчиликлар юзага чиқмоқда. Айни шу мам­лакатлардан 42-45 % км3 ҳажмида саноатдан чиққан ифлос оқова сувлар сув ҳавзалари, кўл, денгиз, оке­ан сувини ўзининг заҳарли таркиби билан булғамокда. XXI аср бошларига келиб, тоза ичимлик сувига бўл­ган эҳтиёж дунё миқёсида ўтган асримизнинг 90-йил­ларига нисбатан яна 2,3-2,5 баробар ошди.

Ҳар йили океанларга 12- 15 миллион тоннага яқин нефть ва нефть маҳсулот­лари тўкилмоқда, шаҳар­ларнинг кенгайиши, саноат корхоналарини қуриш учун минг-минглаб гектар ер майдонлари ажратиб берилмоқда, ўрмонлар кесилиб, яшил ерлар ка­маймоқда. Бу тенденция, айниқса, ривожланаётган мамлакатларда хавфли тус олмоқда. Дунёда ҳар йили 0,8 фоизи тропик ўрмон­лар йўқолиб бормоқда, 200 минг км2 ҳудуддаги тропик ўрмонлар кесилиб, қайта тикланмай қолмоқ­ца. Ҳозирги пайтда йилига 8,3 миллион гектар ёки минутига 16 гектар ўрмон йўқотилмоқда. Табиий мувозанатнинг дунё миқё­сида тез ўзгаришининг оқибати ҳозирнинг ўзи­даёқ инсоннинг яшаши ва фаолияти учун ўта зарур бўлган мўътадил муҳит­нинг бузилишига олиб келмоқда.

Давримизнинг яна сал­бий белгиларидан бири шундаки, инсон фаолияти кўламининг миқёси тобора биосферани тўлиқ эгаллаб, эндиликда коинотга ҳам таъсир эта бошлади.

ОЗИҚ-ОВҚАТ МУАММОСИ

Бугунги дунё аҳолиси 7 миллиардан ошди ва унинг сони ортиб бормоқда. Тез ўсиб бораётган дунё аҳо­лисини озиқ-овқат билан таъминлаш муаммоси кейинги пайтларда жаҳон­нинг бир қанча минтақа­ларида анча кескинлашди. Мавжуд маълумотларга асосан, дунё халқларининг 2/3 қисми доим озиқ-овқат тақчиллиги ҳукм сураётган мамлакат халқлари ҳис­сасига тўғри келмоқда. Бу минтақаларда экиладиган ер майдонлари аҳоли жон бошига нисбатан камай­иб, 0,2 гектарни ташкил этмоқда. Ҳолбуки, 1950 йилда бу кўрсаткич 0,5 гек­тарни ташкил этган эди.

Озиқ-овқат захиралари­нинг ўсишини, бир томон­дан, ишланадиган ер май­донларини кенгайтириш ҳисобига, иккинчи томон­дан экилаётган майдон­ларнинг ҳосилдорлигини ошириш ҳисобига таъ­минлаш мумкин. Кейинги пайтларда ҳосилдорликни кўпайтириш устида жуда кўп ишлар қилиниб, ўтган асрнинг 80-йиллари охир­ларига келиб дунё миқёси­да етиштирилган маҳсулот ўсишининг 90 фоизи ҳо­силдорликни кўтариш ҳи­собига тўғри келди. Аммо, бизга маълумки, бундай муваффақиятларга таби­атга ҳаддан зиёд қилинган қаттиқ зуғум натижасида эришилди. Жуда кўп ер­лар бундай тазйиққа дош бера олмасдан ишдан чиқа бошлади. Бугунги кунда ана шу ерларни табиий ҳолатига қайтариш учун имконият қолмади.

Бундай тахликали ҳолат­нинг сабабларини аҳоли­нинг табиий ўсиши ниҳоятда тез суръатлар билан кўпайгани, уларнинг иш ва озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини қон­диришга бўлган интилиши билан табиий муҳитнинг экологик мувозанатини сақлаш учун етарли маблағни топа олмаётганлиги­дан излаш керак.

Ривожланган ва кам тараққий этган мамлакат­лар ўртасидаги тафовутни йўқотиш ҳам давримизнинг энг чигал жаҳоншумул муаммолари қаторидан ўрин олди. Ривожланган мамлакатларда замонавий технология, илғор ишлаб чиқариш малакаси ва ин­сониятнинг илмий-техника ютуқлари системалашти­рилган билимлар захираси тўпланиб, шу билан бирга аҳолининг табиий ўсиш даражасининг пастли­ги бошқа мамлакатларга нисбатан ўз мамлакати аҳолисининг иқтисодий яшаш тарзининг беқиёс даражада яхшиланишига олиб келди. Бу мамлакат­ларда олиб борилаётган иқтисодий сиёсатнинг ўзи­га хос томонлари шундаки, мазкур мамлакатларда индустрлаштириш жараёни ўтган асрнинг 70-йиллари бошидаёқ тугалланиб, энг аввал АҚШ, кейинчалик Германия, Япония ва бошқа ривожланган мамлакатлар ишлаб чиқариш тараққи­ётининг янада юқорироқ босқичига ўта бошлади. Бунда илмий-техника ютуқлари кўпроқ талабга мос ва юқори технология­ни ривожлантиришга кўп эътибор берди, табиийки, оқибатда жуда катта фойда олина бошланди. Бундай ишлаб чиқариш жараёнида малакасиз ёки кам малака ва билимга эга бўлган ишчи кучларига эҳтиёж кескин камайиб кетади.

Бунда иқтисодий та­раққиёт даражаси таби­ий ресурслар ёки ишлаб чиқарилган маҳсулотлар билан эмас, балки ил­мий-билим, технология, мураккаб машина ва уску­налар билан ўлчанади. Ри­вожланаётган мамлакатлар бу даражага етишиш учун бир қатор жараёнлардан ўтган.

Биринчидан, бу мамла­катлар табиий бойликлари ҳисобига орттирилган мил­лий даромад миқдорининг мамлакат аҳолиси жон бошига тушадиган салмоғи кескин даражада кўпайди.

Иккинчидан, мамлакат аҳолисининг туғилишини чегаралаш, уларга сарфла­надиган маблағни юқори технологияни эгаллашда зарур бўлган мутахассис­лар етказиш учун сарфлаш кўзда тутилди.

Учинчидан, илмий тадқиқот, олий ўқув юртла­ри ва маорифга тараққи­ётни таъминловчи асосий манба сифатида қараб, би­ринчи даражали аҳамият берилди. Чунки юқори тех­нологияни эгаллаш юқори малакали илм эгаларини талаб қилади. Ижтимоий тараққиёт даражасини белгиловчи энг асосий омил — илмий тафаккур эса жамият аъзоларининг маърифатлилик даража­сини белгилаб беради. Бу соҳада, бутун жаҳон миқё­сида фан ва таълимга 3-4 фоизи ялпи миллий маҳсу­лотнинг миқдорида маблағ ажратилаётган бир пайтда, Ўзбекистонда бу кўрсаткич бир неча марта кўп мик­дорда эканлиги келажакка катта умид билан қарашга имкон туғдиради.

XX асрнинг сўнгги ўн йиллигида баъзи мамла­катлар ўртасидаги иқтисо­дий кўрсаткич орасидаги тафовут тобора кучайиб кетди. Камбағал давлат­ларнинг камбағаллашиши янада кучайиб бормоқда. Бунинг бош сабабчиси, шу мамлакатлардаги демо­график жараён эканлиги таъкидланмоқда. Аҳо­лининг фақат миқдорий ўсишининг ўзи кўр-кўрона яхши яшаш тарзига олиб келавермайди. Бунинг учун мамлакат аҳолисининг эътиқоди, миллий психологияси, қадрият ва анъа­наларини ҳисобга олган ҳолда фаол демографик сиёсат олиб бориш зарур.

ДЕМОГРАФИК МУАММОЛАР

XX аср ўзининг бир қатор белгилари билан олдинги барча даврлардан кескин фарқ қилади. Хусу­сан, XX асрни «демогра­фик портлаш» давридир, деган қарашлар ҳам кенг тарқалган. Бунда қол-ган барча жаҳоншумул муам­моларни келтириб чиқа­рувчи бош сабаблардан бири ҳам айнан ер юзида аҳолининг тез суръатлар билан кўпайиши билан бевосита боғлиқ эканлиги назарда тутилади. «Демо­график портлаш» тушун­часи ижтимоий-тарихий тараққиётнинг қисқа бир даврида, муайян минтақа ёки мамлакатда ва шунингдек, бутун ер юзида таби­ий туғилиш ҳисобига аҳоли миқдорининг ниҳоятда тез кўпайишини англатади.

Инсониятнинг олдида ана шундай хавф борлиги тўғрисида дастлаб инглиз иқтисодчиси Томас Ро­берт Мальтус (1766-1834 й.) огоҳлантирган эди. У ўзининг «Аҳолишунослик­нинг қонунияти тўғрисида тажрибалар» номли кито­бида аҳолининг геометрик прогрессия бўйича кўпайи­шини, унинг ҳаёт кечириши учун зарур бўлган моддий неъматларнинг кўпайиши арифметик прогрессия бўйича рўй беришини айтган эди. Мальтус бу жа­раённинг олди олинмаса, яқин келажакда, планетар масштабда, табиий муҳит бериши мумкин бўлган моддий неъматлар миқдо­ри билан жуда тез суръ­атларда кўпаяётган дунё аҳолиси эҳтиёжи ўртасида зиддият вужудга келишини башорат қилган эди.

Дарҳақиқат, бундан 6-8 минг йиллар олдин ер юзида 5 миллион атрофи­да одам истиқомат қилиш­ган, деб тахмин қилинади. Бу кўрсаткич эрамизнинг бошларида 230 миллион, 1 минг йилликнинг охири 2 минг йиллик бошларида, яъни Беруний замонида 305 миллион, 1500 йилда 440 миллион, 1800 йилда 952 миллион, 1900 йилда 1656 миллионни, 2012 йил­да эса 7 миллионни ташкил этган. XVI аср бошидан XIX аср бошигача, яъни уч аср мобайнида бу кўрсаткич 174 фоизга, 1900 йилдан то 1999 йилгача эса бу нисбат салкам 4 баробар ошган­лигини кузатамиз.

XX асрнинг иккинчи ярмида ер юзи мин­тақаларида аҳолининг табиий кўпайиш суръат­лари турлича бўлиб, бу ўз навбатида, ер юзида минтақалар, мамлакат­лар, халқлар салмоғининг кескин ўзгаришига олиб келмоқда. Масалан, 1800 йилда (Наполеон замони­да) Франция аҳолиси 27 миллион киши — Ер юзи аҳолисининг 3 фоизини ташкил этган бўлса, Фи­липпин оролларида яша­ётган аҳоли 1,6 миллион киши микдорида бўлиб, планета аҳолисининг уму­мий салмоғига нисбатан 0,16 фоизни ташкил этар­ди. 1999 йил 13 октябрь куни Ер юзи аҳолиси олти миллиардлик довонни босиб ўтди. Франция аҳо­лиси 56,2 миллионни, Ер юзи аҳолиси салмоғининг 0,94 фоизини, Филиппин аҳолиси ҳам 65 милли­он кишини ташкил этиб, жаҳон аҳолисидаги сал­моғи (1,05 фоиз) бўйича Франциядан ўзиб кетди. Бу борада миллиарддан кўп аҳоли яшайдиган Хитой ва Ҳиндистон алоҳида ўрин тутади. Хуллас, бу масала бир мамлакат доирасидан чиқиб, жаҳон муаммосига айланди. У билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш учун ҳам бутун жаҳонда муштарак фаолият олиб бориш зарур.

Умумбашарий муам­молар Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтган эмас. Албатта, мамлакатимизда собиқ иттифоқдан мерос қолган энг глобал муаммо Орол фожиаси эканлигини била­миз. Бу борада мамлакати­миз минтақадаги давлат­лар орасида кўпдан-кўп ташаббусларни ўртага ташлаб келмоқда. Шу би­лан бирга, мамлакатимиз аҳолиси ҳам муттасил ўсиб бормоқда.

Ўзбекистон ўз аҳолиси ўсиши билан боғлиқ маса­лаларни, айтиш мумкинки, муваффақиятли ҳал қи­лишга киришди. Кейинги пайтларда ҳукумат инсон соғлиғини муҳофаза қи­лиш, туғилган ҳар бир чақалоқ олдида ота ва она, қолаверса, жамиятнинг жавобгарлик ҳиссини оши­риш борасида, шунингдек, фарзанднинг ота-она ва Ватан ҳамда халқи олди­даги бурчларини чуқур англашлари учун жуда катта маънавий рағбатлан­тирувчи тадбирлар ишлаб чиққанлиги ўта муҳим аҳамият касб этди. Шу мақсадда «Соғлом авлод» жамғармасининг тузили­ши, «Соғлом авлод учун» орденининг таъсис эти­лиши ҳам фикримизнинг далили бўлади.

Бугунги кунда аждодла­римизнинг ўз Ватани, таби­ий муҳитга меҳр-муҳаббат­ли бўлиш каби муқаддас туйғулари авлоддан-ав­лодга мерос бўлиб ўтаёт­ганлиги бежиз эмас. Зеро она-Ватанимиз Ер юзининг энг обод ва озод гўша­лардан бирига айланиши шак-шабҳасиздир.

МАЪНАВИЙ ТАРАҚҚИЁТ ВА ЯНГИ АВЛОД ТАРБИЯСИ

Инсоният ўз йўли ва атрофини ёритиш учун чи­роқни ихтиро қилди. Қалб­ни ва руҳни ёритиш учун эса “Маънавият” аталмиш чироқни кашф этди. Бу чи­роқ нафақат инсон қалби, балки онг-у шуурини ҳам ёритиб туради, виждонини уйғотади, яшашдан мақса­ди ва ўзлигини англашга ёрдам беради. Маънавият чироғи инсонни тарихни ўрганишга, ота-боболари­нинг кимлигини билишга ва уларга муносиб бўлишга, халқ ва Ватан тақдири учун қайғуришга ундайди, кела­жак ҳақида ўйга толдиради. Президеннтимизнинг “Янги Ўзбекистон тараққиёт стра­тегияси” асарида таъкид­лангани каби “… инсоният дунёсининг ўзига хос бир ёритқичи – “маънавият чи­роғи” бор… Ўзбекистоннинг янги уйғониш даврини яратишга киришган экан­миз, ҳар бир юртдошимиз­нинг қалби ва онгида ана шундай маънавият чироғи ёниши ва у бизни эзгу амалларга ундаб, доимо масъулият туйғусини ўйғо­тиб туриши зарур…”

Жамиятнинг келажаги ёрқин ва буюк бўлиши учун халқ маънавиятини юксалтириш катта аҳами­ятга эга эканлиги шубҳасиз. Бунинг учун маънавият соҳасида тараққиёт тамойилларига асос бўладиган таянч шарт-шароитлар бўлиши, уларни яратиш масалаларига алоҳида эъ­тибор қаратиш талаб эти­лади. Ҳозирги вақтда мам­лакатимизда маънавиятни юксалтириш учун тегишли моддий-техник база яратилди ва бу жабҳага эътибор кучайди.

Бу жиҳат­дан, Ва­танимиз тарихида туб бури­лиш яса­лаётган ҳозирги даврда ҳар бир юртдошимиз юрагида ана шундай маънавият чироғи порлаб туришига эришиш ниҳоятда муҳим. Айни пайтда у ҳаммамизни эзгу ниятлар ва амалларга ун­даб, қалбимизда эл-юрт ва халқ тақдири учун масъу­лият ҳиссини мустаҳкам­лаши учун ҳаракат қилиш лозимлиги давр талабига айланди.

Бутун жаҳон миқёсида қабул қилинган кўплаб ҳужжатларда ушбу соҳага алоҳида аҳамият қаратил­моқда. Бу жиҳатдан, мав­зуимиз йўналишида БМТ томонидан “Глобал ахлоқ тўғрисида Декларация” қабул қилингани бежиз бўлмаган. Мазкур декла­рацияга немис олими Ганс Кюнгнинг қарашлари асос бўлган. Ҳозирги давргача ЮНЕСКОнинг фан ва тех­никанинг ахлоқий муам­молари бўйича Комиссияси шафелигида жаҳон олимлари томонидан ишлаб чиқилган “Космосни ўрганиш ахлоқ Кодекси”, “Биоэтиканинг умумий нормалари тўғрисида Декларация”, “Олимлар ахлоқ Кодекси”, “Атроф-муҳит ахлоқ Кодекси” каби ҳуж­жатлар қабул қилинган. Улар кўплаб ривожланган мамлакатлар учун маъна­вий ривожланиш истиқ­боллари ва тамойиллари белгилаб берилган муҳим халқаро ҳужжатлар бўлиб ҳисобланади.

Бу эса, ўз навбатида, дунё мамлакатлари, жум­ладан, Ўзбекистоннинг бугунги янги даврдаги маънавий тараққиёти ва истиқболини белгилайди­ган ҳуқуқий асослар ва фа­олият дастурларини яра­тиш ҳамда уларни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Кейинги йиллардаги ислоҳотлар жараёнида мамлакатимизда жамият тараққиётининг бошқа соҳалари қатори, халқи­мизнинг азалий қадрият­лари, серқирра маданияти ҳамда миллий маънавия­тини тиклаш ва ривожлан­тириш масалалари давлат сиёсатининг энг муҳим, устувор йўналишларидан бирига айланди.

Жаҳон тарихи шундан далолат берадики, инсони­ят ривожланишининг ҳар бир янги босқичида жа­миятнинг маънавий соҳаси­га доир тараққиёт тамойиллари­нинг янги-ян­ги қирралари очилаверган. Мавзунинг айни шу жиҳати “Аве­сто” замонлари­дан бугунги кунларгача, машҳур алломалар, ҳозир­ги замон олимлари ва кў­плаб мутахасисларни ўзига жалб қилиб келмоқда. Жамиятнинг маъна­вий ҳаёти ўз навбатида, уларнинг ҳар бири учун умумий таянч тушунча си­фатида намоён бўлади ва ушбу соҳалардаги жара­ёнларнинг мазмун-моҳиятига таъсир кўрсатади. Бу жиҳатдан, “Маънавий тараққиёт” тушунчасида барча маънавий қадриятлар, бурч ва масъулият, инсоф, адолат, меҳр-оқи­бат, виждон, ҳалоллик ва поклик, мардлик ва ма­тонат ҳақидаги қарашлар, шу асосда шаклланган инсоний фазилатлар ҳамда ижтимоий жиҳатлар ўз ак­сини топади. Бу жиҳатдан, маънавият инсонга хос эзгу хусусият ва фазилатлар мажмуаси бўлиши билан бирга, бизнингча, ҳар бир жамиятнинг ажралмас таркибий қисми, маънавий қадриятлар мажмуидир.

Ушбу масалага нисба­тан бундай қаралса, ҳар қандай жамият, жумладан, Ўзбекистон маънавий та­раққиёт тамойиллари ма­даният, маърифат, дин ва бошқалар ҳам бу соҳадаги жараёнлар билан узвий боғлиқ эканлиги маълум бўлади. Бу қоидага кўра, у ёки бу ҳудудда ижтимоий мезонлар ўзгариши мум­кин, бироқ маънавий та­раққиёт тамойилларининг маърифий, маданий, диний соҳалардаги узлуксизли­гини таъминлаб турувчи анъанаси ўз аҳамиятини сақлаб қолаверади.

Жамиятнинг маънавий ривожланиш стратегияси­да муайян давр ва жамиятга хос белгилар, давлат сиёсати билан боғлиқ хилма-хил хусусиятлар ва инсон камолоти билан боғлиқ турлича намоён бўладиган ижтимоий-фал­сафий, маданий-маърифий жиҳатлар, аҳоли, айниқса, ёшларнинг руҳияти ва кайфияти ҳам муҳим ўрин эгаллайди. Бундай белги­лар ва ўзига хос жиҳатлар ушбу масалаларга доир тушунчаларнинг турли хусусиятларига таъсир кўрсатадиган фалсафий тамойиллар учун умумий мезон ва таянч омиллар бўлиб ҳисобланади.

Бу нуқтаи назардан, ҳозирги жадал ривожла­ниш даврида иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ўзга­ришлар билан бир қатор­да маънавий-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар ҳам ҳал қи­лувчи аҳамият эга. Аммо барча соҳаларда бўлгани­дек, маънавий-маърифий ишларда ҳам ечимини ку­тиб турган масалалар йўқ эмас. Мисол учун, улкан ўзгаришлар, янги жамиятнинг назарий асосини белгилаб берадиган мил­лий ғояни шакллантириш биринчи галдаги масала ҳисобланади. Чунки, жаҳон тарихидан ҳам маълумки, қайсики халқ ёки миллат бир мақсад, ягона ғоя атрофида бирлашса, ўша давлат тараққиётда эриш­ган. Лекин орамизда ҳамон маънавиятнинг моҳиятини тушунмаган, унинг керак ёки керакмаслигини би­лолмай, миллий ғоя ҳақида мутлақо тушунчаси йўқ инсонлар ҳам бор.

Бугунги кунда маънави­ят соҳасидаги ўзгаришлар­нинг жамиятимиз аъзола­рига кўрсатадиган таъсири, янгиланишларни амалга оширишдаги аҳамияти ортиб бораётганига гувоҳ бўляпмиз.

Маданият ва маънавият соҳасида фаолият юри­тувчи ходимлар меҳна­тини муносиб қадрлаш чоралари кўриляпти. Шуни унутмаслик керак­ки, амалга ошириладиган ислоҳотларда юксак нати­жаларга эришиш, соҳанинг мақсад-моҳиятини белги­лайдиган тизимли тадбир­ларни амалга оширишга боғлиқ. Бу тадбирлар сирасига қуйидагиларни киритиш мумкин:

Биринчидан, Ўзбе­кистон Республикаси Президенти Республика Маънавият кенгаши раиси ҳисобланади. Собиқ Маънавият ва маърифат маркази Республика маъ­навият кенгаши сифатида қайта ташкил этилди ва унинг мақсад- вазифалари, фаолият мезонлари бел­гилаб олинди. Маънавият соҳасидаги ишларнинг самарадорлигини кўта­риш, ёшларнинг билим ва дунёқарашини бойитиш, жамият аъзоларида соғлом мафкуравий иммунитетни тарбиялаш бўйича олиб бориладиган ишлар дасту­ри қабул қилинди ва ама­лиётга татбиқ этилмоқда.

Мамлакатимизнинг ҳар бир фуқаросида жамият­даги янгиликлар, ижти­моий-иқтисодий ислоҳот­ларнинг мазмун-моҳияти, қабул қилинаётган қо­нунлар, қарорлар, давлат дастурларининг аҳамияти, долзарблиги ҳақида ту­шунча ҳосил қилишда тарғибот-ташвиқот ишла­рининг ўрни бўлакча. Шу боис тарғибот ишларини янада кучайтириш кўзда тутилади.

Иккинчидан, маъна­вий-маърифий ислоҳот­ларни бутун мамлакат миқёсида амалга ошиши, аҳолининг барча қатлами­ни қамраб олишига эри­шиш ва бунда янги усул ва воситалардан фойда­ланиш, бу соҳада фаолият юритадиган ташкилотлар ишини мувофиқлаштириш ва самарадорлигини таъ­минлашга доир чоралар тизими ишлаб чиқилди.

Учинчидан, жамият ривожи, давлат тараққиёти учун тўсиқ бўладиган ай­рим иллатлар – маҳаллий­чилик, уруғ-аймоқчилик, порахўрлик ва энг ачи­нарлиси, юрт тақдирига, миллат маънавиятига бе­фарқлик кабиларга қарши тура оладиган комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Худди шундай амалий тадбирлардан бири “Маъ­рифат” тарғиботчилар жа­миятининг тузилганидир. Жамият аъзолари етакчи мутахассислар, олимлар ва ижодкорлардан иборат бў­либ, улар тизимли равишда фаолият юритади.

Тўртинчидан, Маъна­вият ва маърифат маркази ҳузурида Ижтимоий-маъ­навий тадқиқотлар инсти­тути ташкил этилди. Ушбу илмий-тадқиқот институ­тида “Маънавият тарихи ва назарияси”, “Маънавий тарбия”, “Маънавий жара­ёнлар ва технологиялар” каби йўналишларда изла­ниш олиб бораётган бўла­жак фан докторлари учун ихтисослашган кенгаш тузилиб, диссертациялар ҳимояси йўлга қўйилди.

Маънавий-маърифий тарғибот ишлари самара­дорлигини илмий асослаш, соҳага доир ижтимоий сўровнома ва тадқиқотлар ўтказиш, олинган нати­жалар асосида амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш жараёни такомил­лаштирилмоқда.

Бешинчидан, кейин­ги ўқув йилидан бошлаб мамлакатимиздаги барча давлат ва нодавлат олий таълим ўқув режасига бакалавриат босқичида “Маънавиятшунослик”, магистратурада “Касбий маънавият” фанлари ки­ритилади, “PR-менежер” мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрланадиган бўлди.

Бу борадаги ўзгаришлар Олий таълим, фан ва инно­вациялар вазирлиги, Иқти­содий ва молия вазирлиги, Тараққиёт ва камбағаллик­ни қисқартириш вазирли­ги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агент­лиги ҳамкорлигида амалга оширилиб, “Маънавият та­рихи ва назарияси”, “Маъ­навий тарбия”, “Маънавий жараёнлар ва технология­лар” каби фанлар илм-фан ихтисосликлари қаторига киритилди.

Олтинчидан, соҳага доир янгиликларни оммага тезкор етказиш, маъна­вий-маърифий, ижтимо­ий-ҳуқуқий мавзудаги мақолалар, жамиятнинг илғор вакиллари томо­нидан ўртага ташланган таклиф, ташаббус ва ғоялар, мутахассисларнинг мафкуравий жараёнлар юзасидан таҳлилларини тўплаш ва тарқатиш мақ­садида “Oyina.uz” портали ишга туширилди.

Мамалакатимиз аҳоли­сининг интеллектуал са­лоҳияти ва дунёқарашини юксалтириш, жамиятда мафкуравий иммунитетни ҳосил қилиш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаол­лигини ошириш ҳамда ёш авлодда ватанпарварлик туйғусини тарбиялашда оммавий ахборот воси­талари билан мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатилди. Жумладан, “Маданият ва маърифат” телеканали ҳамда Халқаро пресс- клубда маърифий мавзуда­ги чиқишлар, ток-шоулар, ижтимоий ролик ва бошқалар тайёрланмоқда.

Еттинчидан, бар­ча умумтаълим муасса­саларида ёшлар билан маънавий-маърифий соҳада шуғулланадиган ижодий-маданий маса­лалар бўйича тарғиботчи лавозими ташкил қилинди. Уларнинг ойлик маоши давлат бюджетидан олий маълумотли ўқитувчига тенг ставкада тўлаб берилади.

Бундай ўзгариш давлат олий таълим муассасала­рига ҳам тегишли бўлиб, уларда талабалар сонидан қатъи назар, ёшлар маса­лалари ва маънавий-маъ­рифий ишлар бўйича про­ректор лавозими жорий қилинди.

Саккизинчидан, жа­миятда барқарор ижти­моий-маънавий муҳитни яратиш, оилалар, маҳал­лаларда тотувлик, ҳам­жиҳатликни мустаҳкам­лаш, ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларни маъ­навий-маърифий тадбир­ларга фаол жалб қилиш мақсадида шаҳар ва ту­манларда Маънавият ва маърифат масканлари фа­олияти йўлга қўйилмоқда.

Республика бўйича бар­ча давлат органларининг раҳбарлари ўз ҳудуди ва қўл остидаги ташкилотнинг маънавият кенгаши раи­си сифатида тасдиқланиб, улар ўз фаолиятини қи­линадиган ишлар бўйича чора-тадбирлар дастурла­ри ҳамда “Йўл харитаси”га асосан давом эттиради.

Тўққизинчидан, ҳамма соҳада бўлганидек, маъна­вият соҳасида ҳам бир-би­рига зид тушунчалар, қара­ма-қаршиликлар мавжуд ва бу табиий ҳолат. Жамият маънавияти фақат яхши­ликлар, ижобий янгиликлардан иборат эмас, яъни унда ҳам салбий томонлар, зиддиятли масалалар мав­жуд бўлади.

Ана шундай тушунча­ларни қамраб олиш ва таъ­рифлаш мақсадида “Маъ­навият” луғати чоп этилди. Маънавий-маърифий ишларни тубдан яхшилаш борасида амалга оширила­диган ишлар қаторида бу луғат ҳам халқимизни маъ­навиятнинг мазмун-моҳияти, унга хос жиҳатлар ва тушунчалардан хабардор қилишга хизмат қилади.

Ўнинчидан, соҳанинг илмий асосларини яра­тиш, миллий ғоя тарғиботи бўйича ишлар самара­дорлигини ошириш мақ­садида, маънавий-маъ­рифий йўналишдаги илмий-тадқиқотларларга давлат буюртмасини бе­риш, инновацион, фун­даментал лойиҳаларни мақсадли молиялаштириш тартиби ишлаб чиқилди.

Маънавий-маърифий ишлардаги фаоллик, ҳудуд­даги ижтимоий-маънавий муҳитнинг соғломлигига ҳисса қўшганлиги, шахсий ташаббус ва ибрати учун соҳа ходимларига топши­риладиган “Маънавият фидойиси” кўкрак нишони таъсис этилди.

Айтилганлардан хулоса қилинса, давлат ва жамия­тимизда соғлом маънавий муҳитни яратиш ва та­раққий эттириш, шунингдек, соҳага доир муаммо ва камчиликларни барта­раф этиш борасида изчил фаолият амалга оширил­моқда.

Маънавий баркамол авлодни вояга етказиш ва халқ маънавиятини яна­да юксалтиришга хизмат қиладиган янги-янги ва­зифаларни қамраб олган дастурлар ишлаб чиқил­моқда. “Олдимизга қўйил­ган улуғвор мақсад, Учин­чи Ренессанс пойдеворини қўйиш, фарзандларимиз орасидан янги Улуғбек, Ибн Синолар, Хоразмий­лар, Навоий, Бобурларни етиштириш учун шарт-ша­роитларни яратиб бериш лозимлиги шубҳасиз. Бу айниқса бугунги Тараққи­ёт стратегиясини амалга ошириш нуқтаи назаридан муҳим”.

Шуни ёдда тутиш ке­ракки, маънавий тараққи­ётимиз ва миллий ғоянинг асосий таянчлари барка­мол авлодни тарбиялаш, илм-фанни юксалтириш, жамиятда соғлом дунёқа­раш ва турмуш тарзини шакллантиришдир. Бу вазифани амалга ошириш учун фарзандларимизга жуда кичиклигидан Ва­танга ва оилага садоқат, масъулият, кенг фикрлаш, билимга чанқоқлик каби инсоний фазилатларни сингдириб боришимиз зарур. Шундагина жамият­да мафкуравий иммунитет, соғлом дунёқараш ҳукм суради.

Баъзи нохолис нашр­лари, асосан ижтимоий тармоқлар орқали ғаразли мақсадларда тарқатила­диган бузғунчи ғояларга йўғрилган материаллар, маънавиятимизга зид ахлоқий унсурлар, турли мавзу ва шаклдаги ах­боротларга қарши тура олишда бу ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Шун­дай экан, аҳолимизнинг ҳудудий, касбий ҳамда ёш хусусиятларини ҳисоб­га олган ҳолда, маъна­вий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишларини мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чо­расини кўриш керак.

Аҳолининг катта қис­мини қамраб оладиган оммавий ахборот воси­талари маънавий-маъри­фий тарғибот ишида катта таъсир кучига эга. Биз ана шу катта кучдан мақсадга мувофиқ фойдалана оли­шимиз керак.

Инсоният тарихида буюк салтанатлар таназзу­лига сабаб бўлган маъна­вий инқирознинг аянчли оқибатларига мисоллар кўп.

Ғоясизлик, тарқоқлик, маънавий қадриятларнинг топталиши давлатнинг кучсизланишига, жамиятда турли иллатларнинг авж олишига замин яратади.

Шундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида маънавият соҳасидаги ян­гиланишлар жараёнининг мазмун-моҳияти, ўзига хос хусусиятларини аниқ далиллар асосида ўрганиш, ижтимоий ҳаётнинг бошқа жабҳаларида юз беради­ган ислоҳотларнинг мада­ний-маърифий моҳиятини англаш муҳим.

Мамлакатимиз мустақиллигининг олдинги ўн йилликларида ривожланиш концепциялари, давлат дастурларида иқти­содиёт, ижтимоий соҳа­лар ички ва ташқи сиёсат масалаларига устувор аҳамият қаратилган. Ле­кин маънавий-маърифий соҳалар, улардаги ўзгариш ва янгиланишлар, муаммо­лар назардан четда қолган. Бу ҳолат бир қатор салбий оқибатларни келтириб чиқаради.

Аввало, маънавият соҳа­сидаги серқирра жараён­ларнинг ёритилмаслиги бу йўналишда давлат сиёса­тининг тугал қиёфасини акс эттириш, қилинадиган ишларни дастурлаш ва ре­жалаштириш имкониятини камайтирган. Оқибатда муайян дастурни, функцияни бажари­ши керак бўлган раҳбар­ларда масъулиятсизлик, бир томонлама тизимга ўрганиб қолиш юзага келган. Қолаверса, соҳага доир қонун ижодкорли­гининг оқсаши, ҳуқуқий ҳужжатларнинг ўз вақтида тайёрланмаслиги каби ҳо­латлар юзага келиб қолган.

Бугунга келиб маънавий соҳадаги жараёнларни ҳуқуқий жиҳатдан тар­тибга солиш, бунда Янги Ўзбекистоннинг маънавий эҳтиёжларини кўзда тутиш зарурати пайдо бўлди. Шу заруратдан келиб чиқиб, ватанимизнинг яқин ке­лажак учун мўлжалланган тамойил дастурларида маънавий-маърифий соҳалардаги ислоҳотлар учун алоҳида бўлим ажра­тилиши мақсадга муво­фиқ бўлди. Шундан келиб чиқиб, ҳукумат томонидан “Ўзбекистон Республикаси­нинг маънавият соҳасидаги давлат сиёсати тўғрисида”­ги қонунни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш жараёнини тезлаштириш зарур.

Бу қонун Янги Ўзбекистонни барпо этишда дав­лат сиёсатининг маънавият борасидаги фаолиятини кенгайтириш, янгиланишлар, интилиш ва ҳаракат­ларнинг ҳуқуқий асосла­рини мустаҳкамлайди, жамият маънавий ҳаёти ва ундаги ўзгаришларни тасаввур қилиш имконини беради.

Шунингдек, келажак та­мойилларимизнинг барча соҳаларида ўтказиладиган ислоҳотлар натижасини, у билан боғлиқ ҳуқуқий ма­салаларни таҳлил қилиш вазифасини амалга оши­ришда ҳам ушбу қонун ўз ўрнига эга.

Шу билан бирга, маъ­навий-маърифий соҳада кейинги иш фаолиятимиз­нинг салмоғи, аҳамияти ва йўналишлари, натижалар самарадорлигини ошириш зарурати тезлик билан “Ўзбекистоннинг 2025-2035 йилларга мўлжалланган маънавий тараққиёт стра­тегияси”ни ишлаб чиқишни ва давлат сиёсатининг бир қисмига айлантириш вази­фаси­ни кун тартиби­га қўяди.

Стратегия ишлаб чиқилса, шу асосда дав­лат органлари, нодавлат ташкилотлар, фуқаролик институтлари ва бошқалар ўз “Йўл харита”лари ҳамда келажакка мўлжалланган режалар ишлаб чиқилади ва амалга оширилади.

Қайд этилган вазифалар, ўз навбатида, келгусида мамлакатимизнинг маъ­навий-маърифий ҳаёти, турмуш тарзини ифодалай­диган ҳужжатлар мажмуи –“Ўзбекистон жамиятининг маънавият кодекси”ни ишлаб чиқишни тақозо эта­ди. Бу вазифани тез фурсат­да амалга ошириб, амалий ҳаётга татбиқ этиш ҳаётий зарурият ҳисобланади.

Юқорида айтилган меъёрий ҳужжатлар ва дастурларнинг самара­дорлиги, уларнинг халқи­миз орзу-интилишларига мослиги, уни таъминлашга масъул бўлган раҳбарлар ва бошқарув ходимлари­нинг ўз мажбуриятларини сидқидилдан бажаришла­рига ҳам боғлиқдир. Чунки инсонларнинг шаклланиб улгурган тафаккур тарзи ва қарашлари бир кунда ўзгариб қолмайди, маъна­вий-ахлоқий тушунчалар­ни ўзлаштириш ва ўзгар­тириш мураккаб жараён ҳисобланади. Ҳозирги даврнинг талабчан ижти­моий-сиёсий эҳтиёжларига жавоб бера оладиган янги­ча дунёқараш ва тафаккур тарзининг жамият ҳаёти­дан чуқур жой олиши учун соҳага доир фаолиятни тобора такомиллаштириш, миқёсини ошириш лозим.

Бу жараёнда мазкур соҳадаги ислоҳотларнинг самарадорлигини таъ­минлаш, жамият ҳаётида­ги маънавий-маърифий янгиланишлар ва ўзгаришлар уйғунлигига эришиш мазкур тамойилларни самарали жорий этиш би­лан боғлиқ асосий вазифа бўлиб қолмоқда.

Маълумки, ушбу соҳа­даги ислоҳотлардан кўз­ланган асосий мақсад – мамлакатимизни эркин фуқаролик жамиятига, ин­сон ҳуқуқ ва эркинликлари устивор бўлган ижтимоий давлатга айлантиришдан иборатдир. Ана шундай эзгу мақсадгина жамият­ни юксак маънавиятли, маърифий ривожланган янги ижтимоий маконга айланишига ёрдам бериши шубҳасиз

Янги Ўзбекистон ва жа­миятимизнинг янги қиёфа­сини яратишга астойдил ҳаракат қилинаётган ҳо­зирги глобаллашув даври­да, мамлакат тараққиётини таъминлашга таъсир кўр­сатадиган ижтимоий-маъ­навий мезонларни шакл­лантириш эҳтиёжи тобора ортиб бормоқда.

Бу жиҳатдан, алоҳида эътиборли жиҳат шундаки, бугунги кунда “Янги Ўз­бекистон – Учинчи Ренес­санс сари” ғоясини амалга оширишда ушбу мезонлар таъсирини янада ошириш вазифалари ушбу соҳада­ги фаолиятнинг устувор мақсадга айланганининг асосий сабабидир.

Бу борада белгилаб олинган тараққиёт страте­гиясини амалиётга жорий этилиши мамлакатимиз­да маънавий баркамол ёшларни тарбиялаш учун зарур бўлган янги тамойиллари тизими шакллани­ши ва мазкур йўналишдаги инновациялар самарасини янада ошириши шубҳасиз.

Сифатли таълим ва ёшлар камолоти. Бугунги глобаллашиб бораётган дунёнинг барқарор ва тинч яшаётган халқнинг мустаҳкам такомил то­пишига раҳна соладиган, унинг маданиятига, мил­лий қадриятларига ма­даний тарбия тизимига салбий таъсир кўрсатади­ган таҳдидларнинг кўпай­иб бораётганлиги ҳар биримизни юрагимизда ҳадикни уйғотмоқда. Нега деганда, юртимиздаги мавжуд узлуксиз таълим тизими аҳолининг бешдан бир қисмини қамраган, холос. Мазкур тизимни қамраб олган ёшлардан ташқари аҳолининг жуда катта қисми орасида таъ­лим ва тарбия соҳасини тизимли йўлга қўйишни, бунда миллий қадрият­ларга содиқликка эришиш зарурати бугунги куннинг талабига айланди.

Айнан шу жиҳатдан таъ­лим-тарбия бир томондан, юксак маданиятли жамиятни барпо этишда асосий негизи, иккинчидан эса, баркамол авлодни шакл­лантиришнинг маърифий воситаси бўлиб ҳисоблана­ди. Бу соҳада юртимизда баркамол авлодни шакл­лантириш, ёшларни маъна­вий-ахлоқий ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, уларни амалга оширилаёт­ган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айлан­тиришга қаратилган чо­ра-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда. Янги Ўзбе­кистон стратегиясида бу борадаги амалга оширили­ши зарур бўлган фаолият йўналишлари аниқ-тиниқ белгилаб берилган.

Мазкур дастурда келгу­си 7 йиллик муддат ичида, яъни 2030 йилгача эриши­лиши кўзда тутилган мақ­садлар бешта йўналишга бўлинган. Бу йўналишда боғчаларга бўлган эҳтиёж 2030 йилгача 100 фоиз­га қондирилади. Мактаб етишмовчилиги муаммоси эса 7 йил давомида ҳар йили 500 мингтадан ўқувчи ўрни, жами 2,5 миллион­та қўшимча ўрин яратиш орқали ҳал қилиниши кўзда тутилган. Ўзбеки­стондаги боғча ва макта­бларнинг ҳаммаси филтр­ланган ичимлик суви билан таъминланиши ваъда қилинди. Кейинги 7 йилда ҳар битта боғчада компью­тер синфи, ҳар битта мак­табда эса бошланғич синф ўқувчиларининг ҳаммасига етадиган таълим планшет­лари бўлади. Информатика фанини ўқитиш 1-синфдан бошланади. Барча мактабларга хориждан чет тили ўқитувчилари таклиф этилади. Чекка ҳудудларда бепул мактаб автобуслари қатнай бошлайди.

Буларнинг барчаси мамлакатимизда сифатли таълимни амалга ошириш ва маърифатли авлодни тарбиялаш имкониятлари­ни янада кенгайтиради.

Аммо Президент асар­лари ҳамда мазкур йўна­лишдаги қарор ва фар­монларда ушбу соҳадаги ишлар таҳлили билан бир­га, қуйидаги муаммолар сақланиб қолаётганлигига алоҳида эътибор қаратил­ган. Хусусан, биринчидан, ёш авлод онгига Ватанга содиқлик ва унинг тақдири учун дахлдорлик ҳиссини сингдиришга, уларда ёт ғоя ва қарашларнинг салбий таъсирига нисбатан мафку­равий иммунитетни шакллантиришга қаратилган чора-тадбирлар етарли да­ражада самара бермаяпти;

иккинчидан, миллий ва умуминсоний қадриятлар­га содиқлик, диний бағри­кенглик ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш, шунингдек, экстремизм, терроризм ва бошқа бузғунчи ғояларга нисбатан му­росасизликни шаклланти­риш юзаси­дан давлат органлари ва жамоат таш­килотларининг фаолияти ҳамон талаб даражаси­да эмас;

учинчидан, ўқувчи-ёшлар­нинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш учун зарур бўлган мада­ний-кўнгилочар объектлар, мак­табдан ташқари таълим муас­сасалари, шу жумладан, жойлар­да турли ижодий ва таъ­лим тўга­ра­клари, спорт сексияла­рининг етишмаслиги болаларнинг соғлом руҳда тарбияланишига ва тўғри ҳаёт йўлини танлашига салбий таъсир кўрсат­моқда;

тўртинчидан, ўқитув­чи ва мураббийларнинг ижтимоий мавқеи ва ну­фузи пасайиб кетганлиги, уларни моддий ва маъна­вий рағбатлантириш тизи­ми бугунги кун талабига мутлақо жавоб бермас­лиги ёш авлодни ўқи­тиш ва тарбиялаш ҳамда мустақил дунёқарашини шакллантириш борасида жид­дий муаммо­ларни келтириб чиқармоқда;

бешинчидан, ёшларнинг олий таъ­лим муассасаларига қамраб олиниш даражаси пастли­ги, етакчи хорижий олий таълим муасса­салари билан ўзаро ҳамкорлик етарлича йўлга қўйилма­ганлиги малака­ли кадрларнинг етишмаслигига ва олиб борилаётган ислоҳотлардан кўзланган мақ­садга тўлиқ эришил­маслигига сабаб бўл­моқда;

ол­тин­чи­дан, соҳада қонун бузилиши ҳолатларининг сақланиб қолаётганлиги, шу жумладан, ёшларни қўллаб-қувватлашга ажра­тилаётган маблағларнинг мақсадли сарфланишида назоратнинг етарли да­ражада эмаслиги тизим­ли муаммоларни юзага чиқармоқда.

Буларнинг барчаси эса ўз навбатида, бир то­мондан, ёшларни амалга оширилаётган ислоҳотлар­ни янада чуқурлаштириш жараёнларига фаол жалб этиш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинлиги ҳамда қону­ний манфаатларини ҳи­моя қилишни таъминлаш, иккинчидан эса, уларнинг маънавий-маърифий ва интеллектуал даражасини юксалтириш, маданий са­виясини ошириш, миллий қадриятларга содиқлигини янги босқичга олиб чиқиш борасидаги фаолиятни изчил давом эттиришни талаб қилади.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Янги Ўзбекистон ва жамия­тимизнинг янги қиёфасини яратишга астойдил ҳара­кат қилинаётган ҳозирги глобаллашув даврида, мамлакат тараққиётини таъминлашда асосий таянч ва суянч бўладиган ёшлар­ни вояга етказишга таъсир кўрсатадиган ижтимо­ий-маънавий мезонларни шакллантириш эҳтиёжи то­бора ортиб бормоқда. Бу борада алоҳида эътиборли жиҳат шундаки, бугунги кунда “Янги Ўзбекистон – Учинчи Ренессанс сари” ғоясини амалга оширишга қодир ва замонавий тафак­курга эга бўлган ёшларни тарбиялашда ушбу ме­зонлар таъсирини янада ошириш вазифалари ушбу соҳадаги фаолиятнинг асо­сий мақсадига айлангани­нинг асосий сабабларидан биридир.

Бу борадаги вазифа­ларни амалга оширишда маънавият ва маърифат соҳасининг ёшлар тарбияси жараёнига таъсирчан­лигини янада оширишга доир ишларнинг оммавий­лиги ва очиқлигига эри­шиш ҳамда бу жараёнда тизимлилик, илмийлик ва изчилликни таъминлашга алоҳида эътибор қара­тиш зарур. Айни пайтда ёшларнинг маънавий баркамоллигига эришишда тенг ва ўзаро манфаатли муносабатларни таъмин­лаш, эркин тафаккур тарзи, инсон ҳуқуқлари, миллий ва умумбашарий қадриятларни ҳурмат қилиш ва қарашлар хилма-хиллиги­ни ривожлантириш, ёшлар руҳияти ва камолотига салбий таъсир кўрсатувчи ғоя ва қарашларга муроса­сиз кайфиятни тарбиялаш имкониятларини излаб топиш ҳам бу борадаги долзарб вазифалар сира­сига киради.

Ёшлардаги шижоат ва жўшқинликни, ақл-заковат ва эзгу ниятларга уйғун­лаштириб, аниқ мақсад­ларни рўёбга чиқаришга йўналтириш зарурлигидан далолат беради. Бу бора­даги амалиёт ёшларлар­нинг ижтимоий фаолли­гини ошириш, маънавий ва маърифий баркамол­лигини таъминлаш, ушбу йўналишнинг иқтисодий, сиёсий ва ҳуқуқий асосла­рини янада мустаҳкамлаш ниҳоятда муҳим. Мамлака­тимизда сўнгги йилларда ёшларга доир давлат сиё­сатининг ҳуқуқий асосла­рини мустаҳкамлашга қа­ратилган муҳим қарор ва қонунлар қабул қилингани, 70 дан ортиқ ҳуқуқий-меъ­ёрий ҳужжатларга ўзгар­тиришлар киритилгани, айниқса, мамлакатимиз ёшларини бирлаштиради­ган ташкилот – Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлиги ташкил этилиб, ҳозирда 8 миллионга яқин ўғил-қизлар бир мақсад, бир ташаббус атрофида жамлангани бунинг яққол исботидир.

Ҳозирги кунда ҳаётнинг барча соҳа ва тармоқлари­да ёшларга имкониятлар эшиги кенг очиб берил­моқда. Бунинг натижаси­да юртимизда кун сайин замонавий ишлаб чиқа­риш корхоналари барпо этилиб, уларга билимли ва ғайратли ёшлар жалб қилинмоқда. Хорижий инвестицияларни олиб кириш, маҳсулот экспорти ҳамда янги иш ўринларини яратиш борасида уларга алоҳида эътибор қаратил­моқда. Бу борада ёшлар­нинг умидбахш ютуқлари ва дастлабки тажрибала­рини оммага кенг тарғиб қилиш, уларни қўллаб-қув­ватлаш ва танитиш алоҳи­да аҳамият касб этаётгани тадқиқотимиз жараёни­да тасдиқланган ҳаётий ҳақиқатлардан бири, десак муболаға бўлмайди.

Ҳозирги кунда жаҳон тараққиётининг устувор хусусиятларига айлана­ётган глобаллашув жа­раёнлари, кенг миқёсли интеграция, фан-техника ҳамда ахборот технологи­яларининг ривожланиши ҳам соҳага жиддий таъ­сир кўрсатмоқда. Бундай шароитда миллий ўзлик­ни сақлаш, халқимизнинг азалий қадриятларини асраб-авайлаш ва келажак авлодга бекам-кўст етка­зиш, миқёси ҳар йили икки марта кўпайиббораётган сон-саноқсиз ахборотлар дунёсида адашиб қолмас­лик, бу борада ҳам “оқ ва қора”ни ажрата олиш кў­никмасини шакллантириш ниҳоятда долзарб аҳамият касб этмоқда.

Айни пайтда ёш ав­лодни юксак маънавий қадриятлар асосида тар­биялаш, ҳуқуқий ва сиёсий маданиятини ошириш, “оммавий маданият” ва ёт ғоялар таъсиридан асраш, уларда соғлом турмуш тар­зини шакллантириш усту­вор вазифалардан бири бўлиб ҳисобланади.

Умумбашарий муаммо­ларнинг ечимлари ва маъ­навий юксалишни ёшлар камолотининг муҳим омилига айлантириш эҳти­ёжлари ҳам барчамиздан шуни талаб қилмоқда.

Фикр ва Мулоҳазаларингизни қолдиринг

Улашиш